Norma.uz

Пенсия учун жамғариш

 

АҚШда эркаклар 67 ёшдан, аёлларга 65 ёшдан пенсияга чиқадилар, улар бир ойда ўртача 1 503 доллар оладилар. 

 

Америка пенсия тизимининг ўзига хос хусусиятларидан бири мамлакатдаги компаниялардан бирида 10 йил ишлаб зарурий пенсия суммасини тўплаб олиш имконияти мавжудлиги ҳисобланади. Кўпчилик фуқаролар меҳнат фаолияти давомида 2 ёки ҳатто 3 та пенсия учун жамғармаларни тўплашга муваффақ бўладилар.

Агар америкалик белгиланган муддатдан олдин, масалан 62 ёшдан (Штатлардаги муддатидан олдин пенсияга чиқиш ёши) пенсияга чиқмоқчи бўлса, у бундай қарорга келишига нималар сабаб бўлганини кўрсатган ҳолда тегишли сўровномани тақдим этиши лозим. Бунда муддатидан олдин пенсияга чиқаётган пенсионер 67 ёшида пенсияга чиққанида тайинланадиган миқдорнинг 70%ини ташкил этадиган пенсияни олишга тайёр туриши керак. Кейинчалик 100% миқдорида олишнинг имкони бўлмайди. Бирор-бир корхонада ишлаётган америкалик, қоидага кўра, давлат пенсия жамғармасига ажратмалардан ташқари, кўпгина йирик компаниялар ва корпорацияларда мавжуд бўлган қўшимча ПЖга бўлғуси пенсия учун жамғармани жамлаш мумкин бўлади. Давлат жамғармасига ажратмаларнинг миқдори иш ҳақининг 15%ини ташкил этади, уларнинг ярми ходим томонидан, иккинчи ярми эса корхона томонидан тўланади. Пенсия ёшига етгач америкалик фуқароларнинг деярли 30%и меҳнат фаолиятини давом эттиради.

 

Манба: visasam.ru.

 

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 257 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика