Пенсия жамғармаси бўлимида ЖШШИР олишни ва тақдим этишни талаб қилишяпти. Буни тезкор тартибда амалга оширишга имконим йўқ. Мазкур ҳолатда ПЖ бўлими ходимлари пенсияни ҳисобламасликка ҳақлими?
– Албатта, йўқ. Пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тартиби 252-сон Низомда аниқ белгиланган. ЖШШИРнинг йўқлиги бунга сабаб бўла олмайди.