Қандай маблағлар ҳисобидан пенсия тўланади?
– Пенсия тўлови Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади (Қонуннинг 66-м.).
Пенсия жамғармаси маблағлари асосан юридик шахслар ва айрим тоифадаги жисмоний шахслар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар ҳисобидан шакллантирилади.