Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 35 / Экология ва биз

Дунё елим чиқиндилар ечимини топганми?

 

Атроф-муҳит ифлосланиши, чиримайдиган чиқиндилар, айниқса, елим сув идишлари оқибатида денгиз экотизимлари жиддий таназзулга юз тутаётгани, дарахт ва ўсимликлар нафас ололмаётгани ҳақида кўп гапирамиз. Ушбу ечимсиз муаммолар елим чиқиндилар туфайли десак адашмаймиз.

 

Сабаби биз кундалик ҳаётда фойдаланадиган аксарият елим идишларнинг ярмидан кўпи бир марта ишлатилгандан сўнг ташлаб юборилади. Улар денгиз экотизимига зарар етказади, соҳилларда чиқинди уюмларини пайдо қилади.

Дунё бўйлаб озиқ-овқат ва ичимликлар елим идишлари 3,1 фоиз, контейнер қопқоқлари 15,5 фоиз, полиэтилен пакетлар 11,8 фоиз ва сув учун мўлжалланган елим идишлар 7,27 фоиз атрофида чиқиндиларни ҳосил қилади.

2016 йилда дунё бўйлаб 480 млрд дан зиёд елим ичимлик идишлари сотилган. «EuroMonitor» халқаро ташкилотининг глобал қадоқлаш тенденциялари ҳисоботидаги ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилга келиб бу кўрсаткич 583,3 млрд ни ташкил этади.

Энг кўп елим сув идишларини асосий ичимликлар компаниялари ишлаб чиқаради. Масалан, Coca-Cola ҳар йили 100 млрд дан зиёд, яъни сониясига 3 400 елим идиш ишлаб чиқаради, десак бўлади. Компания ўзининг глобал елим идиш ишлаб чиқариш ҳажмини оммавий равишда ошкор қилишдан бош тортган.

Атрофимизда қайта ишлатилмайдиган ва қайта тикланмайдиган елим чиқиндилар уюлиб борар экан, биз бутун сайёрамизни «ишдан чиқарамиз». Елим чиқиндилардан фойдаланишни чеклаш учун жамоавий ҳаракатлар зарур. Қайта ишлаб чиқаришни кўриб чиқишимиз керак. Aйни пайтда биз елим идишларни денгизда эмас, балки қуруқликда сақлашга чоралар кўришимиз лозим, дейилади табиатни муҳофаза қилувчи «Greenpiece» халқаро ташкилоти баёнотида.

Ичимлик идишлари чиқиндиларини камайтиришнинг энг мақбул йўли – ўзингиз қайта ишлатадиган идишни олиб юриш. Сув қуйиш шохобчаларидан идишингизни сувга тўлдириб олишингиз мумкин. Бу орқали пластмасса чиқиндилар камаяди.

Прочитано: 279 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика