Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 35 / Кадрлар бўлими

Ишга қабул қилишда кўп учрайдиган хатоликлар

 

Синов муддатида камайтирилган иш ҳақи

Иш берувчи дастлабки синов даврида ходимга камайтирилган иш ҳақи тўлайди.

Бунда МКнинг 86-моддаси 1-қисми талаблари бузилади. Ходимларга синов даврида эгаллаган лавозимига мувофиқ иш ҳақи тўлиқ миқдорда тўланиши лозим. Бунинг учун директорга МЖТКнинг 49-моддаси бўйича жарима солиниши мумкин.

Иш ҳақининг тўланмай қолган қисми қўшимча равишда тўлаш лозим.

 

Синов муддати даврида меҳнат шартномаси тузилмаган

Директор ходимни ишга қабул қилишда у билан меҳнат шартномасини тузмайди. Унга профессионал сифатлари ва жамоа таркибида ишлаш қобилиятини намоён этиш учун муддат берилади.

Бу ҳолат МКнинг 72-моддаси 1-қисми ва 74-моддаси 1-қисми талаблари бузилишидир. Ишга қабул қилишда албатта ёзма шаклдаги меҳнат шартнома тузилиши шарт. Дастлабки синов меҳнат шартномасига асосан белгиланади, аксинча бўлиши мумкин эмас.

Бундай ҳолатда директорга нисбатан МЖТКнинг 49-моддаси бўйича жарима санкциялари қўлланилиши мумкин.

Ходимга мутахассислиги (лавозими) бўйича ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан ­эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади (МК 82-м. 6-қ). Ходимнинг ишлашига рухсат этилган пайтдан бошлаб иш берувчида ходимга иш ҳақи тўлаш ҳамда бошқа меҳнат нормаларига риоя этиш мажбуриятлари юзага келади.

Назорат қилувчи органлар томонидан меҳнат шартномасини расмийлаштириш тўғрисида кўрсатма берилиши мумкин.

Меҳнат шартномаси 2 нусхада тузилади ва бир нусхаси ходимга имзо чектириб топширилади. Ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

 

Қонунчиликда талаб этилганда – тиббий хулоса мавжуд эмас

Тиббий кўрик айрим тоифадаги ходимларни ишга қабул қилишнинг асосий шартлардан бири ҳисобланади. Бундай ходимлар рўйхати МКнинг 214-моддасида келтирилган. Иш берувчи уларни дастлабки тиббий хулосасиз ишга қабул қилишга ҳақли бўлмайди.

Дастлабки мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсга меҳнат мажбуриятларини бажаришига рухсат берилиши МЖТКнинг 49-моддаси бўйича иш берувчи маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин.

Талабгорга тиббий кўрикдан ўтиши учун даволаш-профилактика муассасасига йўлланма беринг. Ижобий тиббий хулосага асосан меҳнат шартномасини расмийлаштиринг.

Александр Навотний,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқармаси бошлиғи,

Ленара Хикматова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 292 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика