Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 35 / Норматив лойиҳа

Коррупцияга қарши курашиш ишларининг рейтинги бўлади

 

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокама учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди.

 

2021 йил 1 октябрдан бошлаб ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этган Вазирлар Маҳкамаси таркибига кирувчи вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни, тажриба-синов тариқасида, «E-Anticor.uz» электрон платформаси орқали жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Тажриба-синов натижаларидан келиб чиқиб, мазкур тизим 2022 йил 1 январдан бошлаб барча вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда жорий этилади.

«Яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» бўлган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати ҳар йили 1 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг расмий сайтида ва ОАВда эълон қилинади.

Лойиҳага асосан, Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидагиларни назарда тутади:

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб бораётган тадбирлари самарадорлигини пухта таҳлил қилиш, баҳолаш ва аниқланган камчиликларни баратараф этиш учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишни назарда тутувчи рейтинг баҳолашни ўтказиш;

• рейтинг баҳолашни ҳар йили олдинги йилнинг 1 октябридан баҳолаш ўтказилаётган йилнинг 1 октябрига қадар бўлган даврда ўтказиш;

• ҳар йили рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи 9 кишидан иборат бўлган ташқи экспертлар гуруҳини шакллантириш.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 257 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика