Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 35 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Уй-жойни сотиб олиш учун субсидиялар бериш муддати узайтирилди

 

Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2021 йилдаги 537-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.  

 

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.03.2021 йилдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6186-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг (11.08.2017 йилдаги 619-сон ВМҚ билан тасдиқланган) 4, 5-бандлари қуйидаги мазмунда баён этилди:

4-банд: турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ҳарбий хизматчилар томонидан ипотека кредити олинишида уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 25%и миқдоридаги дастлабки бадал тегишли идоралар томонидан Давлат бюджети маблағлари ва тегишли идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига киритилади. Бунда сотиб олинадиган турар жойнинг шартномадаги қиймати уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан кам бўлган тақдирда, дастлабки бадал шартномада кўрсатилган қийматнинг 25%и миқдорида ажратилади;

5-банд: дастлабки бадал миқдори сотиб олинаётган (қурилаётган) уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг ­25%идан ортиқ бўлмаслиги керак. Сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой учун дастлабки бадал миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши натижалари бўйича унинг қийматидан келиб чиқиб аниқланади. Бунда сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой қиймати ипотека кредити бўйича дастлабки бадал тўланаётган санада белгиланган уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ортиқ бўлмаслиги керак, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно (илгари – сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой қиймати 2 000 БҲМдан ортиқ бўлмаган).

Иккинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йилдаги 182-сон қарори номига ўзгартириш киритилди. Янги таҳрири қуйидагича: «Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида».

Субсидия олиш учун 2020 йил 31 декабргача тақдим этилган аризалар бўйича субсидияларни бериш муддати 2021 йил 1 декабрга қадар узайтирилади (илгари – 2021 йил 1 июлга қадар эди).

Қарор қуйидаги мазмундаги 32-банд билан тўлдирилди: Президентнинг 11.03.2021 йилдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6186-сон Фармони қабул қилингунига қадар субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларни олган шахсларга ипотека кредитлари ва субсидиялар ажратишда 2020 йилда амалда бўлган шартлар ва миқдорлар сақлаб қолинади. Президентнинг 11.03.2021 йилдаги ПФ-6186-сон Фармони қабул қилинганидан сўнг субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиб ҳисобланаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Юқорида баён этилганларни ҳисобга олган ҳолда қарорга илова янги таҳрирда қабул қилинди.

Шунингдек Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга (5.02.2021 йилдаги 56-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 24.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.

Прочитано: 258 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика