Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 33 / Кадрлар бўлими

Дастлабки синов шартлари

 

Дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимни қандай расмийлаштириш лозим?

 

Ходим томонидан дастлабки синов ўталиши тўғрисидаги шарт меҳнат шартномасида ёки буйруқда акс эттирилиши лозим.

Ишга қабул қилишда, ходим дастлабки синов муддати билан ёки усиз қабул қилинишидан қатъи назар, МКнинг 80-моддасига мувофиқ ходимдан барча ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилиниши лозим.

Иш берувчи ходимни ишга қабул қилишда 3 ойдан ошмайдиган муддатга дастлабки синов тайинлашга ҳақли, бу ходим билан тузилган меҳнат шартномасида ва ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда ёзма равишда кўрсатилиши лозим. Меҳнат шартномасида бундай қайд мавжуд бўлмаганда, ходим дастлабки синов муддатисиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.

Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан 3 йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда, шунингдек ходимлар билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди (МК 84, 85-м.).

Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади (дастлабки синов муддати билан ёки бундай синов муддатисиз ишга қабул қилинган ходимларнинг иш ҳақи, таътиллар ҳажми ва бошқа шарт-шароитлар бир-биридан фарқ қилмаслиги лозим). Дастлабки синов даври меҳнат стажига киритилади (МК 86-м.).

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 697 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика