Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 33 / Қонунчиликдаги янгиликлар

ДХШ лойиҳалари қандай молиялаштирилади

 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 11.08.2021 йилдаги «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва уларни молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 509-сон қарор қабул қилинди (ҳужжат матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда).

 

«Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасида хусусий шерикнинг ва (ёки) кредиторнинг (кредиторларнинг) манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги турлари тақдим этилиши мумкин:

• субсидиялар, шу жумладан хусусий шерикнинг ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан оладиган, кафолатланган энг кам даромадини таъминлашга йўналтириладиган субсидиялар;

• ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур бўлган активлар ва мол-мулк тарзидаги қўйилмалар;

• ДХШ лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқарилган ёки етказиб берилган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) муайян миқдорини ёки бир қисмини истеъмол қилганлик ёки улардан фойдаланганлик учун тўловга йўналтириладиган Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари;

• бюджет ссудаларини, қарзларини, грантларини, кредит линияларини ва молиялаштиришнинг бошқа турларини бериш;

• инвесторлар томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш мақсадида ўзаро келишувга кўра қўшимча кафолатлар;

• солиқ имтиёзлари ва преференциялари, шунингдек бошқа имтиёзлар;

• бошқа кафолатлар ва (ёки) компенсациялар.

Қуйидагилар тасдиқланди:

• Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом;

• 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг манзилли рўйхати.

Низом давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари, субсидиялар, бюджет ссудалари ва кредит линияларини бериш тартибини белгилайди. Молиялаштириш ва қўллаб-қувватлашнинг ҳар бир тури бўйича ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби, харажатларни таҳлил қилиш, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун маблағлар ажратиш механизми назарда тутилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 12.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 260 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика