Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 33 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин бўлади

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида халқ вакиллари тадбиркорликни қўллаб-кувватлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқдилар.

 

Қонун лойиҳасида 3 йилдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти бериляпти.  

Бу имкониятлар 3 йилдан ортиқ товарларни импорт қилиш билан шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлашга эга бўлмаган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига ҳам татбиқ этилиши белгиланмоқда.  

Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.  

Шундан сўнг депутатлар сув ва сувдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар.  

Қонун лойиҳаси билан сув объектлари ёки уларнинг қисмларини белгиланган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга бериш мумкин бўлади. Сув тежовчи технологиялар жорий қилганлиги учун давлат бюджетидан субсидия олганлар ушбу лойиҳалардан камида 5 йил самарали фойдаланиши, шунингдек, шўри ювиладиган ерлар лазер ускуналар ёрдамида ҳар 3 йилда камида бир марта текисланиши шартлиги белгиланмоқда.  

Сув объектларида балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш учун хусусий секторга бериш мумкинлиги ҳам қонун лойиҳасида ўз аксини топмоқда.  

Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.  

 

ЎзА асосида

Прочитано: 705 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика