Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларнинг ноқонуний муомаласи олдини олиш юзасидан навбатдаги тадбир ўтказилди.
Унда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ички ишлар органлари вакиллари билан ҳамкорликда белгиланган йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келган «Cobalt» русумли транспорт воситасини Янгиҳаёт тумани ҳудудида тўхтатиб, кўздан кечиришди.
Кўздан кечириш жараёнида транспорт воситасининг тепа багажида 5 дона коробкага жойлаштирилган хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон Республикасига қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 405, 9 млн сўмлик «Redmi», «Samsung» русумли 151 дона телефонлар борлигин аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати