Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 26 / Истеъмолчи бурчаги

Истеъмолчилар билан қайта ҳисоб-китоб қилинди

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси жорий йил ўтган олти ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди. 

 

Қўмита товар ва молия бозорларида рақобат ҳолати таҳлили юзасидан 10 дан ортиқ ўрганиш ўтказди. Жумладан, авиабилет нархлари бўйича «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан маҳаллий ва хорижий йўналишлар учун белгиланган нархлар ўрганилиб, таҳлил ва таққос қилинганда хорижий авиакомпаниялар нархларидан ўртача 36 фоиздан 148 фоизгача юқорилиги маълум бўлди. Шу билан бирга, 4 та хўжалик юритувчи субъект 3 та товар ва хизматлар бўйича давлат реестрига киритилган.

Бугунги кунда давлат реестрига 94 та хўжалик юритувчи субъект 106 та товар ва хизматлар кўрсатиш бўйича киритилган. Шу билан бирга, 5 та хўжалик юритувчи субъект давлат реестридан чиқарилган.

Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган 93 та хўжалик юритувчи субъектнинг 85,2 фоизида давлат иштироки мавжуд.

Қўмита томонидан пахта ёғи нархи кескин ошганлиги юзасидан ҳам ўрганиш ўтказилди. Таҳлил натижаларига кўра, жорий йил апрель ойида биржа савдоларига 40 та пахта-тўқимачилик кластери томонидан техник чигит савдога қўйилгани, унинг бошланғич нархи апрель ойида ўртача 38 фоизга кўтарилгани аниқланди. Техник чигитнинг бошланғич нархи ўзаро келишилиб, сунъий равишда оширилган. Бунинг натижасида рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилган. Шу боис Қўмита томонидан 34 та пахта-тўқимачилик кластерига нисбатан иш қўзғатилди. Пировардида пахта ёғи нархи тушди.

Амалдаги рақобат ҳамда «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунлар талабларига риоя этиш юзасидан ўрганишлар ўтказилди. Бунинг натижасида 94 та хўжалик юритувчи субъект томонидан жами 464 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва уларга нисбатан иш қўзғатилди. 

Ўтган олти ой ичида истеъмолчилардан 38520,0 млн сўм ортиқча олингани аниқланган. Натижада 17 445,2 млн сўм ундиришга қўйилган. 16 456 нафар истеъмолчи билан қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Қўмитага келиб тушган мурожаатлар юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича жами 263 жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, 5,6 млрд сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Ноҳалол рақобатнинг олдини олиш бўйича жорий йилнинг ўтган даври мобайнида қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларига 129 та мурожаат келиб тушган. Шундан 43 та мурожаат бўйича иш қўзғатилган. Давлат харидлари ва бошқа савдоларда рақобатни таъминлаш бўйича 5 205 та тендер (танлов) савдолари натижалари ўрганилди. Ўрганишлар натижасида 3 447 та ҳолатда камчилик аниқланди ҳамда таъсир чоралари кўрилди.

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати материали асосида.

 

ЎзА.

Прочитано: 243 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика