Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 26 / Истеъмолчи бурчаги

Симёғоч хавф туғдирмайдиган бўлди

 

Бухоро вилоятининг Олот тумани Бодомзор кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли ўз ҳудудларидаги қулаб тушиши мумкин бўлган эски электр симёғочни хавфсиз ҳолатга келтиришларини сўраб турли идораларга мурожаат қилган. Аммо ҳеч бир ташкилотдан сас чиқмаган.

 

Аҳоли сўнгги умид билан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилгач, Агентликнинг Бухоро вилояти ҳудудий тузилмаси ходимлари шикоят юзасидан Олот туман электр таъмноти корхонаси билан биргаликда жойига чиққан ҳолда ўрганишларни олиб борди. Ўрганишлар натижаси аҳвол ҳақиқатан ҳам инсон ҳаёти ва атроф-муҳит учун хавф туғдириш даражасида эканлигини аниқлади. Қисқа фурсатда Бодомзор кўчасидаги таъмирталаб симёғоч ўрнига янги электр симёғоч ўрнатилди. Бундан нафақат истеъмолчи, балки шу ҳудудда яшовчи барча Агентликнинг Бухоро вилояти ҳудудий тузилмасига ўз миннатдорчилигини билдирди. Маълумот ўрнида. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 131-бандига мувофиқ ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ускуналарни, электр узатиш линияларини, электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини эксплуатация қилиш, уларга хизмат кўрсатиш ва ускуналарни таъмирлаш, шунингдек, ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида носозликларни бартараф этишга мажбур. Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига асосан истеъмолчи ўзи сотиб олган товар (иш, хизмат) санитария-гигиена, шу жумладан, радиология, эпидемияга қарши талабларга ва амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этган ҳолда ишлаб чиқарилган ёки бажарилган бўлишига ва унинг ҳаёти, соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсиз бўлишига, шунингдек, унинг мол-мулкига зарар етказмаслигига кафолат берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Қонуннинг 19-моддасига асосан ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт.

 

consumer.uz

Прочитано: 231 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика