Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 26 / Истеъмолчи бурчаги

Косметика рекламаси қандай бўлиши керак?

 

Сотувчи томонидан муддати ўтган товарни алмаштириб бериш рад этилган тақдирда 1159 қисқа рақами ёки @consumergovuz_bot телеграм боти орқали Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилиш мумкин.

Ҳеч кимга сир эмаски, косметика маҳсулотларининг реклама бозори айниқса интернетнинг ижтимоий тармоқларида тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Булар кучли рақобат шароитида узоқ йиллар давомида харидорлар ишончини қозонган машҳур ва бирмунча таниқли бўлмаган косметика брендларидир. Реклама ишлаб чиқарувчисининг асосий вазифаси эса маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг асосий маркетинг воситаси сифатида мақсадли аудиторияга имкон қадар кўпроқ эришишдир.

 

Шуни эсда тутиш керакки, реклама хабарларининг мазмуни «Реклама тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади. Рекламанинг ҳар қандай турига қўйиладиган асосий талаб – қонунийлик, аниқлик, ишончлилик бўлиб, рекламадан фойдаланувчиларга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар етказмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланиш ҳисобланади. Мазкур Қонун ноаниқлиги, икки хил маънони англатиши, бўрттириб юбориши, яшириб кетиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган, шахсларга моддий зарар ва маънавий зарар етказиши мумкин бўлган нотўғри рекламани тақиқлайди. Интернет тармоқларида коммуникациянинг муҳим алоқа каналларидан бири сифатида мессенжер гуруҳларининг деярли барчасида косметика бренд маҳсулоти ва унинг ишлаб чиқарувчиси, маҳсулотнинг хусусиятлари ва таркибий қисмлари ҳақида нотўғри маълумотли рекламалар тез-тез учраб туради. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси томонидан ноҳалол рақобат ва ишончсиз рекламалар берилишининг олдини олиш мақсадида мунтазам равишда ўрганишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, истеъмолчилар терига таъсир кўрсатувчи парфюмерия ва косметика маҳсулотларини қўллашдан олдин унинг таркибини ўрганиши ва тиббий маслаҳат олиши муҳимлигини ёддан чиқармасликлари керак. Албатта, кўплаб косметика воситаларини ишлаб чиқарувчилар «профессионал маслаҳат», яъни кадрда оқ халатли шифокор томонидан маҳсулотнинг сеҳрли ва тез таъсир қилувчи натижаларини мақтаб гапириш усулидан фойдаланишади. Аммо шуни ёдда тутиш лозимки, маҳсулотнинг таркиби ва унинг алоҳида компонентларини қабул қилиш аллергик реакцияга олиб келиши мумкин. Шунинг учун биз барчага рекламадаги маҳсулот қадоғидаги ингредиентлар рўйхатини ўқишни унутмасликлари ва «ишон, аммо албатта текшириб кўр» тамойили асосида муносабатда бўлишларини маслаҳат берамиз.

Прочитано: 342 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика