Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 26 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисоби қандай юритилади


Адлия вазирининг буйруғи билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қоидалари тасдиқланди (рўйхат рақами 3311, 19.06.2021 й.).

 

Қонунлар, Президентнинг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларининг давлат ҳисоби юритилиши лозим, «Махфий» белгиси қўйилган ҳужжатлар бундан мустасно.

НҲҲларнинг давлат ҳисоби реестри Адлия вазирлиги томонидан юритилади. Реестр Ўзбекистон Республикаси ахборот тизимининг таркибий қисми бўлиб, ундаги давлат ҳисобига олиш учун келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнлари эса расмий ҳисобланади.

Қоидалар қуйидаги тартибларни белгилайди:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш учун юбориш тартиби;

НҲҲларни давлат ҳисобига олиш ва уларнинг фондларини сақлаш тартиби;

норматив ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш ва сақлаш тартиби ва бошқалар.

Давлат органлари ўзлари томонидан қабул қилинган ҳамда бевосита ўз фаолиятига тегишли соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритади.

НҲҲларнинг давлат ҳисоби реестри қоғоз ва электрон ифода этувчиларда юритилади. Реестрдан ахборотни барча юридик ва жисмоний шахслар олишлари ва ундан фойдаланишлари мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 01.07.2021 йилдан кучга киради.

Прочитано: 203 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика