Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 26 / Қонунчиликдаги янгиликлар

ОТМга қабулнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди

 

Президентнинг 22.06.2021 йилдаги қарори билан 2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига (кейинги ўринларда – ОТМ) ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди.

 

2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари

 

Бакалавриат

 

Таълим шакли:

 

Киши сони

 

кундузги

 

113 530

 

сиртқи

 

37 675

 

кечки

 

6 550

 

Магистратура

 

 

 

12 900

 

Филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш

 

 

 

500

 

 

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 22 июнидан 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) бўлган муддатда ЯИДХП ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб давлат гранти асосида кадрларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари (кейинги ўринларда – филиаллар) ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотлари учун ҳам шакллантирилади.

2021/2022 ўқув йили қабулида давлат ОТМларининг магистратура (клиник ординатура) мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш II босқичда амалга оширилади:

  • I босқичда – давлат ОТМ томонидан танланган мутахассисликка мос фанлар бўйича кириш имтиҳонлари;
  • II босқичда – Давлат тест маркази томонидан чет тили бўйича тест синовлари ўтказилади. Чет тили бўйича тегишли даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар чет тилидан тест синовини топширишдан озод қилинади ва уларга мазкур фан бўйича максимал балл берилади.

2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб:

  • абитуриентдан алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳонлардан сўнг мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилади;
  • қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ОТМларига имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга бўлган шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади;
  • хорижий фуқароларни давлат ОТМларига ўқишга қабул қилиш белгиланган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижаларига кўра олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи асосида амалга оширилади;
  • магистратура (клиник ординатура) мутахассисликларига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг тўлов-контракт суммаси бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, ОТМ томонидан мустақил белгиланади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида охирги 3 йилда ғолиб ва совриндор (1, 2, 3-ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар давлат ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларига қўшимча давлат гранти асосида кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади. Улар қабул қилиниши мумкин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати Туризм ва спорт вазирлиги, ОЎМТВ ҳамда тизимида ОТМлари бўлган вазирлик ва идораларнинг асослантирилган таклифларига мувофиқ Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 23.06.2021 йилдан кучга кирди. 

 

Эльмира Сиразиева.

Прочитано: 218 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика