Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 25 / Божхона

Аҳоли алоҳида эътиборда

 

Президентимизнинг «Обод маҳалла» дастури тўғрисида»ги Фармони (27.06.2018 йилдаги ПФ-5467-сон) қабул қилинганига роппа-роса уч йил бўлди. Ушбу ҳужжатда юртимизнинг қадим тарихга эга бўлган ёки яқин ўтмишда ташкил этилган 30дан ортиқ йирик шаҳарларида яшаётган меҳнатсевар аҳолининг самарали фаолияти туфайли ҳар йили ўрта ҳисобда жами саноат маҳсулотларининг 53,4 фоизи ишлаб чиқарилаётгани айтилади.

 

 

Сўнгги уч йилда республикамизда умумий майдони 41 млн кв.м бўлган 155 мингта хонадон фойдаланишга топширилди. Кўп квартирали уй-жойлар сони 2 бараварга ошди. Лекин шунга қарамай, бу давр оралиғида маҳаллалар аҳолисининг ўзи яшайдиган ҳудудини асраб-авайлаш ва сақлашга масъулият билан ёндашиш ҳисси сусайганлигини ҳам эътироф этиш лозим. Ана шу ҳиссиётни аҳолида уйғотиш, «маҳалла ободлиги хонадон ободлигидан бошланади» деган ташаббус асосида ўз маҳалласини обод қилиш учун аҳолида масъулият ҳиссини кучайтириш мақсадида жойларда асл вазиятни ўрганиш, камчиликлар бор бўлган маҳаллаларга тегишли ёрдам кўрсатиш мақсадида бевосита жойларга чиқилмоқда. Хусусан, Мирзо Улуғбек туманидаги 40дан ортиқ маҳалла ва кўп қаватли уй хўжаликларида аҳоли билан юзма-юз учрашувлар ташкил этиб, бу суҳбатларда жойлардаги ҳақиқий аҳвол билан танишдик, бевосита маҳаллалар ва хонадонгача кириб бордик ҳамда аҳоли билан мулоқотлар ўрнатишга ҳаракат қилдик. Бу учрашувларда маҳаллаларнинг бош режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳаларининг мавжуд эмаслиги ҳамда маҳаллий ҳокимликлар, ҳудудий архитектура идоралари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари шаҳарсозлик норма ва қоидаларига амал қилмаганлиги оқибатида жойларда ўзбошимчалик билан бетартиб қурилишлар рўйхатга олинди. Бу жойлардаги маҳалла ўзини ўзи бошқариш органлари ва уй-жой мулкдорлари ширкатлари раислари ва мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Мазкур ишларнинг барчаси халқимиз турмуш даражасини ошириш, одамларни ҳаётдан рози қилиш борасида олиб борилаётган эзгу амаллардандир.

 

Расмий рақамлар

Ҳудудларни обод қилиш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш мақсадида жорий йилда мамлакатимизда 7 794 та қишлоқ ва маҳалладаги шароитларни яхшилаш учун 18 трлн сўм маблағ йўналтирилган. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўллар қуриш ва таъмирлашга яна 300 млн доллар ажратилган.

 

Муҳаммаджон НОРБОЕВ, 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин назорати ва профилактикаси бўйича мутахассис, оддий аскар.

Прочитано: 272 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика