Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 21 / Истеъмолчи бурчаги

Сотувчи нуқсонли товарни қандай тартибда алмаштириб бериши мумкин?

 

Истеъмолчи сотувчидан сотиб олган товарни ишлатиш мобайнида товарнинг ишлаб чиқилишида, тузилишида ёки таркибида бирон-бир нуқсон аниқланган тақдирда сотувчи товарни етти кунлик муддат ичида алмаштириб бериши шарт.

 

Агарда айни шундай маркали товар бўлмаган тақдирда, истеъмолчининг талаби бир ой ичида қондирилиши керак.

Чўл ва олис жойлар, товарлар вақти-вақти билан олиб бориладиган жойларда истеъмолчининг бундай талаби икки ойдан кечиктирмай қондирилиши лозим. Агар шу белгиланган муддатлар ўтказиб юборилса, сотувчи ҳар бир кечиктирилган кун учун товар баҳосининг бир фоизи миқдорида пеня тўлашга мажбур. Шунингдек, алмаштирилган товарни ҳам бериши лозим.

Истеъмолчининг розилигига кўра, сотувчи нуқсонли товарни бошқа маркали товарга алмаштириб бериши мумкин, лекин бундай вазиятда сотувчи товар нархини қайта ҳисоб-китоб қилиши керак бўлади.

 

Асос: Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, 14-модда.

(Ушбу материал ТДЮУнинг «Юридик клиника»си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди).

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 526 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика