Франция миллий мажлисининг собиқ депутати Марион Марешаль-Ле Пеннинг таъкидлашича, 2050 йилларга келиб мамлакатнинг туб аҳолиси озчиликни ташкил этиб қолади. Бу ҳақда Valeurs actuelles журнали ёзмоқда.
Собиқ депутатнинг фикрича, бундай натижага ҳозирда расмий Париж олиб бораётган сиёсат сабаб бўлади. Сиёсатчи мамлакатда хорижликларнинг ассимиляциясига ишонади. Унинг айтишича, «чет халқлар» маданияти маҳаллий маданиятга кўпроқ таъсир ўтказмоқда.
Бундан аввалроқ Франциянинг истеъфодаги генераллари ва ҳарбийлар гуруҳи шунга ўхшаш баёнот билан чиққан эди. Улар ўз номларини ошкор қилмай йўллаган мурожаатида мамлакат президенти Эммануэл Макронни давлатнинг барбод бўлишидан огоҳлантирган эди.
Франция ташқи ишлар вазири Жеральд Дарманен мурожаатга жавобан уларни журъатсизликда айблади ва агар бирор нарсадан норози бўлаётган бўлса, сайловга боришини маслаҳат берди.
Франция қуролли кучлари қўмондонлиги хат аноним бўлгани учун унинг муаллифлари борлигига шубҳа билдирганди.
ЎзА асосида.