Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 21 / Истеъмолчи бурчаги

3,5 млн сўмлик уяли телефон

 

Яхши ниятлар билан уч ярим млн сўмга харид қилинган уяли телефон кафолат муддати тугамасиданоқ ишламай қолди. Истеъмолчи бу масалада дўкон сотувчиси, сервис хизматига қатнайвериб чарчади. Мазкур ишдан бирон натижа чиқмаслигини билгач, у 1159 қисқа телефон рақамига қўнғироқ қилиб мурожаатини қолдирди.  

 

Аслида носоз телефонни кафолат муддатида бепул таъмирлатиб олиш ёки сифатлисига алмаштириб олиш мумкин эди. Мазкур шикоятда келтирилган масала Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганишларда 2021 йил 4 мартда бўлиб тўлаш шартномаси орқали сотиб олинган «Nokia» маркали телефонга берилган сервис хизматининг хулосасида ишлаб чиқаришдаги носозлиги маълум бўлди. Ҳақиқат қарор топди, оворагарчиликка чек қўйилди. Уяли телефонга берилган кафолат талаби ва шартлари ҳисобга олинган ҳолда носоз телефон сифатлисига алмаштириб берилишига эришилди.

 

Маълумот ўрнида: «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасида истеъмолчига нуқсонли товар сотилганда унинг ҳуқуқлари белгилаб берилган, яъни нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида белгилаб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:

товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириш;

товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;

товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;

харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;

шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.

 

consumer.uz сайти материаллари асосида.

Прочитано: 310 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика