Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 21 / Истеъмолчи бурчаги

Ўз вақтида топширилмаган хонадон учун бадал пули тўланадими?

 

 

2018 йилда «Mega Express Stroy» МЧЖга Урганч шаҳар Гулчилар маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйлардан сотиб олиш учун тўлов қилганман. Афсуски, хонадон ўз вақтида қуриб топширилмади. Қурувчи билан тузилган шартномага кўра хонадон ўз муддатида қуриб топширилмаганлиги учун 10% миқдорида бадал пули белгиланган. Мана, бир неча ойдан бери қурувчи ташкилотга ушбу бадал пули тўланиши юзасидан мурожаат қиляпман. Шунга қарамасдан шартномада кўрсатилган бадал пули берилмаяпти…

Н. Магадеева, Урганч шаҳри.

 

– Ушбу мурожаатдаги ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида манзилга бориб тафтиш ўтказилди. Аниқланишича, ушбу хонадон ҳақиқатда шартномада белгиланган муддатларда топширилмаган. Шунингдек, шартноманинг 5.4-бандига асосан хонадон умумий қийматининг 10% миқдорида жарима (компенсация) тўлаб берилмаган. Бу билан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси талаблари бузилган. Ушбу масала юзасидан «Mega Express Stroy» МЧЖга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда иш қўзғатилди ва истеъмолчига 13 974 000 сўм пул тўлиқ қайтарилди.

 

Моҳинур Рустамова тайёрлади.

Прочитано: 349 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика