Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 21 / Истеъмолчи бурчаги

Янги ҳисоблагич ҳеч ким яшамаган уйга ҳам қарз ёзадими?

 

Эксперт: Азамат САБИРОВ, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий тузилмаси масъул ходими 

 

Янги сотиб олган хонадонимга «ақлли» ҳисоблагич ўрнатгандим. Кейин электр тармоқлари корхонаси томонидан 2 250 000 сўм асоссиз қарздорлик ҳақидаги маълумот келди. Хонадонимни 2020 йил ноябрь ойида сотиб олганман, бу ерда олдин ҳеч ким истиқомат қилмаган. Шу сабабли ушбу асоссиз қарздорликни қайтаришда амалий ёрдам беринг

Н. Атаджанова, Хоразм вилояти.

Ушбу мурожаатдаги ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ҳудудий бошқарма ходимлари истеъмолчи яшаш манзилига чиққан ҳолда у билан учрашди. Олиб борилган ўрганишларда ҳақиқатда ушбу хонадонда 2018 йилдан буён ҳеч ким яшамаганлиги, истеъмолчи ушбу хонадонни 2020 йил ноябрь ойида сотиб олганлиги маълум бўлди. Ушбу масалага «Дўстлик» ҚФЙ раиси, маҳалла фаоллари ҳамда юқорида кўрсатилган манзилда истиқомат қилувчи фуқаронинг қўшнилари билан суҳбатлашиб, аниқлик киритилди. Ҳолат юзасидан маҳалла раиси иштирокида тегишли равишда далолатнома расмийлаштирилди. Юқоридагиларни инобатга олиб, ноўрин ҳисобланган қарздорликни бартараф этиш юзасидан «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖга тегишли кўрсатма берилди ва нотўғри ҳисобланган 2 250 000 сўм қарздорлик истеъмолчи фойдасига ҳал қилинди.

Прочитано: 333 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика