Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 21 / Истеъмолчи бурчаги

Тадбиркорлик субъектлари рейтинги ишлаб чиқилди

 

Тадбиркорлик субъектлари томонидан сотилаётган маҳсулотлар (иш, хизматлар) тўғрисида истеъмолчиларга тўлиқ ва тўғри маълумот тақдим этилаяптими, истеъмолчиларнинг шикоятларига қанчалик эътибор қаратилаяпти, тўловларни амалга оширишнинг қандай йўллари (тўлов тизимлари, Humo/Uzcard/VISA терминаллари) мавжуд?

 

Ушбу ва бошқа бир қатор саволлар рейтинг учун зарур бўлган маълумотларни олиш имконини берадиган анкетага киритилган. Мазкур рейтингда чакана савдо объектлари (дўконлар, савдо мажмуалари, автосалонлар, заргарлик дўконлари ва бошқалар) ҳамда умумий овқатланиш объектлари (кафе, бистро, ресторан ва бошқалар) иштирок этади.

Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу рейтингни ишлаб чиқиш Президентнинг «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармонига (3.02.2021 йилдаги ПФ-6155-сон) мувофиқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига юклатилган.

МДҲ мамлакатларида ўхшашлари бўлмаган мазкур ўрганишларнинг мақсади бўлиб тадбиркорлик субъектлари (иштирокчилар) томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, истеъмолчиларнинг рейтинг иштирокчиси фаолиятини қўллаб-қувватлаш даражасини аниқлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истеъмолчилар ҳуқуқи устуворлигини таъминлаганлик даражаси тўғрисида оммабоп маълумотларни шакллантириш ҳисобланади.

 

Рақамлар сўзлаганда…

Агентлик 2020 йил давомида фуқароларнинг 21,4 минг мурожаатларини кўриб чиқди, натижада 4 миллион истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланди. 54,7 млрд сўмдан ортиқ маблағ истеъмолчиларга қопланди. 2021 йилнинг ўтган 4 ойида Агентлик 11 мингдан ортиқ мурожаатларни кўриб чиқди, 2,8 млн дан ортиқ истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди ва 53,3 млрд сўмдан ортиқ маблағ қопланди. Мазкур маълумотлардан кўриниб турибдики, истеъмолчилар томонидан қўнғироқлар сони ортиб бормоқда ва шу билан бирга уларга етказилган зарар ҳам кўпаймоқда.

Истеъмолчилар мурожаатларининг таҳлили, асосан йирик савдо мажмуалари фаолиятидан норози бўлган шикоятлар сонининг кўплигини кўрсатмоқда.

Шундай қилиб, 2020 йилда Korzinka супермаркетлар тармоғининг фаолияти юзасидан дастлаб 19 та, 2021 йилнинг 4 ойида – 15 та шикоят тушган. Ўтган йилда 12 та ва бу йилда тушган 14 та шикоят Makro тармоғига тегишли бўлса, HAVAS тармоғи бўйича эса ўтган йилда 7 та ва жорий йилда эса 3 та шикоят қилинган. Тадбиркорларнинг масъулиятини ошириш ва истеъмолчиларга холис баҳо бериш бўйича ишларни давом эттириш учун Агентлик истеъмолчилар ҳуқуқларининг устуворлигини таъминлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар рейтингини жорий этмоқда.

Рейтинг биринчи навбатда тадбиркорларга ўз фаолиятини такомиллаштириш ва қўшимча мижозларни жалб қилишга ёрдам беришга қаратилган. Шунингдек, рейтинг маълумотлари истеъмолчиларга товарларни (ишлар, хизматлар) сотиб олишда тўғри танлов қилишларига имкон беради.

 

Иштирок этиш учун нималар талаб қилинади?

Иштирок этиш учун биринчи босқичда иштирокчи томонидан анкета-сўровнома тўлдирилади. Тўлдирилган маълумотлар Агентлик томонидан ўрганиб чиқилади ва ҳар бир банд учун тегишли балл берилади. Кейинги босқичда истеъмолчиларга иштирокчиларни баҳолаш таклиф этилади, бу очиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Икки босқич натижаларига кўра тўпланган баллар жамланади ва иштирокчиларнинг рейтингдаги ўрни аниқланади.

Рейтинг доимий асосда шакллантирилади ва Агентлик расмий веб-сайтида жойлаштирилиб борилади (https://consumer.uz/).

Мазкур рейтинг ўз фаолиятида истеъмолчилар ҳуқуқларини устувор ҳисоблаган тадбиркорлик субъектлари ишини баҳолашнинг тўғри ва сифатли йўли бўлиб хизмат қилади.

Прочитано: 312 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика