Иш берувчи корхонада ходимлар бўйича Т-2 шаклидаги шахсий карточкалар юритиладиган бўлса, 1.01.2020 йилга қадар шаклланган ходимларнинг меҳнат стажини ЯММТ тизимига киритиши ҳамда тизимда ходимларнинг шахсий маълумотларини (оилавий ҳолати, маълумоти, яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар) тўлдириши лозимми?
– Аввалги иш жойлари ҳақидаги маълумотлар ходимнинг хоҳишига кўра киритилади. ЯММТга ходимларнинг шахсий маълумотлари (оилавий ҳолати, маълумоти ва бошқаларни) киритилиши тавсия тусига эга.
Иш берувчи ЯММТ тизимида рўйхатдан ўтганидан кейин қуйидагиларни амалга оширади:
●
ташкилотнинг тузилмасини шакллантиради;
●
ходимларнинг барча меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказади;
●
меҳнат шартномасига қўшимча битимни рўйхатдан ўтказади;
●
ходимнинг ижтимоий таътилга чиқишини рўйхатдан ўтказади;
●
меҳнат шартномасининг бекор қилинишини рўйхатдан ўтказади (Низом, ВМнинг 5.12.2019 йилдаги 971-сон қарорига 1-илова).
Электрон меҳнат дафтарчасида меҳнат шартномалари тузилганлиги, ўзгартириш киритишганлиги, бекор қилинганлиги рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотларга асосан жисмоний шахснинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилиши учун жавобгарлик иш берувчининг зиммасига юкланади (Схема, Низомга 2-илова). Ушбу маълумотларга асосан электрон меҳнат дафтарчаси автоматик тарзда шакллантирилади. Иш берувчиларнинг аниқ-равшан мажбуриятлари қайд этилмаган.
Ходимлар ўз ташаббуслари билан ўтган даврлардаги ишга жойлашиш тўғрисидаги маълумотларни мустақил киритишлари лозим, иш берувчига бундай ташаббус юкланмаган (Низомнинг 54-б.).
ЯММТга оилавий ҳолати, маълумоти тўғрисида ахборотлар каби қўшимча маълумотларнинг киритилиши тавсия тусига эгадир.
Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.