Бухгалтер тариф разрядини 6 дан 8 га оширишни сўраяпти. У олий маълумотга эга эмас, фақат коллежни битирган. Корхонада бухгалтерлик лавозимидаги иш стажи 4 йилни ташкил қилади.
Унинг тариф разрядини ошириш тўғри бўладими?
– Ташкилот устав фондида 50%дан ортиқ давлат улушига эга бўлган давлат ташкилоти ҳисобланмаган тақдирда, тариф разрядларини мустақил равишда оширишга ҳақли бўлади.
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари (ХАЛИКК–2017) 2021 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотди (31.12.2020 йилдаги ПҚ-4939-сон қарорнинг 19-б.). Ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича малака разрядларини белгилаш юзасидан устав капиталида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган ташкилотлардан ташқари бошқа барча ташкилотлар учун тавсия хусусиятига эга (ХАЛИКК–2017 4-б., ВМнинг 4.10.2017 йилдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган). Шунингдек таъкидлаш жоизки, Халқ хўжалиги тармоқларида ишчилар ва хизматчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини қўллаш бўйича Тавсияларнинг I бўлимига мувофиқ 1–8-разрядлар халқ хўжалигининг барча тармоқларидаги ишчиларнинг касблари, шунингдек ўрта махсус маълумотга эга мутахассисларнинг айрим тоифалари ва техник ижрочилар касбларини ўз ичига олади. Бинобарин, ташкилот устав фондида 50% давлат улушига эга давлат ташкилоти ҳисобланса, ходимларнинг тариф разрядларини мустақил равишда оширишга ҳақли бўлади.
Таъкидлаш жоизки, янги таҳрирдаги Классификатор Ўзбекистон давлат стандарти шаклида бўлиб, унда қуйидагилар назарда тутилади:
●
ходим маълумотининг энг паст даражасига қўйиладиган талаблар бекор қилиниши малака доирасига мувофиқ ҳар бир лавозим ва касб бўйича малака даражасига нисбатан талаблар белгиланган ҳолда;
●
лавозимлар ва касбларни Машғулотларнинг халқаро стандарт классификациясига (МХСК-08) мувофиқлаштириш;
●
Классификаторда кўрсатилган лавозимлар ва касблар бўйича маълумот ва малака даражасига нисбатан талаблар малака даражаларини олиш схемасига кўра лавозимга (касбга) мувофиқ келадиган малака даражасидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгиланади.