Корхонада лавозим мажбуриятлари ўзгартирилганлиги муносабати билан айрим лавозимларнинг номланишини ўзгартириш лозим.
Классификатор 1.03.2021 йилдан ҳақиқий эмас деб ҳисобланганлиги сабабли ХАЛИКК-2020 лойиҳасига асосланиб лавозимлар номини ўзгартириш мумкинми?
– ХАЛИКК-2020 лойиҳасига киритилган янги лавозимларни лойиҳа тасдиқланмагунига қадар қўллаш тавсия этилмайди.
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори (ХАЛИКК–2017, ВМнинг 4.10.2017 йилдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган) ўз кучини йўқотганлиги, янгиси эса ҳали ишлаб чиқилмаганлиги сабабли ХАЛИКК-2020 лойиҳасини ХАЛИКК-2017 билан солиштириш ҳамда штат жадвалида лавозимлар ўзгарган тақдирда иккала ХАЛИКК бўйича мос келадиган лавозимни қўллаш тавсия этилади. Амалиётда йилдан йилга ХАЛИККда асосий лавозимлар сақланиб келинмоқда, муҳим ўзгартиришлар киритилмаяпти. Бироқ ХАЛИКК-2020 лойиҳасига киритилган янги лавозимларни лойиҳа тасдиқланмагунча қўлламаган маъқулдир.
Янги ХАЛИКК тасдиқлангандан кейин ҳар бир ташкилотда штат жадвалидаги барча лавозимларни солиштириб чиқиш ва уларни мувофиқлаштириш лозим.