Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 21 / Паспорт масалалари

Паспорт хорижда йўқотилган бўлса…

 

Саратовга дўстларимникига борганимда паспортимни йўқотиб қўйдим.

Ўзбекистонга қайтиш учун нима қилишим, қаерга мурожаат қилишим керак?

 

– Вақтинча хорижда бўлиб турган ва консуллик рўйхатида турмаган ЎзР фуқаролари, хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки Ўзбекистонга қайтиш сертификатини олиш учун тегишли консуллик муассасасига мурожаат қиладилар. Ушбу ҳолатда ҳужжатларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда амалга оширилади (Низомнинг 19-б.).

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида консуллик муассасаси ариза берувчининг биографик маълумотларини, қўл бармоқларининг электрон изларини (16 ёшдан катта шахслар учун) тўплайди, юзни тўғридан рақамли форматда расмга олади ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун буюртманомани шакллантиради, буюртманома кейинчалик Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига юборилади (Низомнинг 20-б.).

Консуллик рўйхатида турган ЎзР фуқароларининг нобиометрик ва биометрик паспортлари йўқотилиши муносабати билан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун буюртманома шакллантирилишидан олдин консуллик муассасасининг мансабдор шахси, шахсни тасдиқлаш учун хужжатларни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари билан келишиш мақсадида Консуллик-ҳуқуқий департаментга юборади.

Консуллик муассасалари томонидан берилган нобиометрик паспорт, биометрик паспорт ва/ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотилган тақдирда, шахснинг шахсини тасдиқлаш учун ҳужжатларни Консуллик-ҳуқуқий департаментга юбориш талаб этилмайди.

Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари томонидан Ўзбекистондаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жой бўйича берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотилган тақдирда, шахсни тасдиқлаш амалга оширилиши шарт. Ариза берувчининг шахси ва унинг ЎзР фуқаролигига мансублиги тасдиқланганидан сўнг, консулликнинг мансабдор шахси Низомнинг 18-бандига мувофиқ ҳаракатларни амалга оширади (Низомнинг 21-б.).

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 272 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика