Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 21 / Паспорт масалалари

Ота-онамни кўргани бормоқчиман

 

Ҳозирда Россия Федерациясида ишлайман. Эстонияда доимий яшайдиган ота-онамни кўришга боришим зарур бўлиб қолди. Лекин 2011 йилги намунадаги биометрик паспортга эгаман ва консуллик ҳисобида турмайман.

Россиядан Эстонияга бориш учун менга ва вояга етмаган ўғлимга хорижга чиқиш паспортини олиш учун нима қилишим керак?

 

Вақтинчалик консуллик ҳисобига туришингиз лозим. Консуллик муассасалари томонидан хорижда доимий яшайдиган ва доимий консуллик рўйхатида турадиган фуқароларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва хорижга 6 ойдан кўп муддатга хизмат сафари, ўқиш, даволаниш, контракт бўйича ишлаш, оиласи билан бирлашиш мақсадида хорижга вақтинчалик яшаш учун чиққан ҳамда консуллик муассасаларида вақтинчалик рўйхатда турган ЎзР фуқароларига қуйидаги ҳолларда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишда;

фарзанд хорижда туғилганида;

хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаганида;

фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганида;

ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида;

маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган бетлар ишлатилиб бўлинганида;

хорижга чиқиш биометрик паспорти бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;

хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотиб қўйилганида;

хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида (ВМнинг 30.01.2020 йилдаги 49-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 15-б.).

Вақтинча консуллик рўйхати Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатдан ўтган ва ўқиш, хизмат сафарида бўлиш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш (ишчи виза, вақтинчалик рўйхатга олиш, яшаш учун рухсатнома ва меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар – патент, меҳнат шартномаси ва б. асосида хорижий давлат ҳудудига қонуний бўлувчилар), тиббиёт муассаларида даволаниш ва оиласи билан бирлашиш мақсадларида хорижда бўлиб турган юқорида кўрсатилган ЎзР фуқароларини консуллик муассасалари томонидан қайд этиш орқали амалга оширилади.

ЎзР фуқаролари учун хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришда консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

ариза-анкета;

паспортнинг (нобиометрик, биометрик ва/ёки хорижга чиқиш биометрик) асли – нусха олинади, асли эса ариза берувчига қайтарилади;

35 х 45 мм ҳажмдаги фотосурат (1 дона);

ўқиш жойидан (ўқиш муддатлари кўрсатилган ҳолда), иш жойидан (ёки меҳнат шартномаси), тиббиёт муассасасидан (даволанаётганлар учун) маълумотнома ёки оила аъзолари билан бирлашиш мақсадида хорижга чиққан шахслар учун қариндошлик алоқаларини тасдиқловчи ҳужжат;

ЎзР фуқаросининг хорижий давлат ҳудудида қонуний тарзда бўлишини тасдиқловчи ҳужжат (ўқиш ёки иш визаси, МДҲ мамлакатлари учун миграция карточкаси, вақтинча яшашга рухсатнома, паспортдаги тегишли қайдлар ёки маълумотномалар ва шу кабилар);

ҳарбий гувоҳнома ёки ҳисобда турганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ёки мудофаа бўлимининг белгиланган тартибдаги маълумотномаси (ҳарбий хизматга мажбур шахслар учун);

консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Вояга етмаган шахслар ва 16 ёшга тўлганидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспортини олмаган, ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллар билан доимий консуллик рўйхатида турган шахслар учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкета;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (16 ёшга етмаган шахслар ва биринчи маротаба хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилаётган 16 ёшга тўлган шахслар учун) ёки биометрик паспортнинг асли – нусха олинади, асли эса ариза берувчига қайтарилади;

35 х 45 мм ҳажмдаги фотосурат (1 дона);

вояга етмаган шахсга биринчи маротаба хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллар паспортларининг (нобиометрик, биометрик ва/ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти) асли (нусха олинади, асли эса ариза берувчига қайтарилади). Ота-оналардан бирининг паспортини тақдим этиш имкони бўлмаган ҳолларда тегишли ҳужжат тақдим этилади, хусусан, ўлим ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ бекор қилинганлиги ҳақида гувоҳнома, никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақида суд қарорининг кўчирмаси (нусхаси), ваколатли органлардан ота-оналардан бирининг бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганлиги тўғрисидаги маълумотнома, бола ёлғиз ота ёки онанинг қарамоғида эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки турган мамлакат қонунчилигига мувофиқ шунга ўхшаш тенг ҳужжат;

вояга етмаган шахснинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакилларининг хорижий давлат ҳудудида, ўзлари турган мамлакат қонунчилигига мувофиқ, қонуний тарзда бўлишини тасдиқловчи ҳужжат (ўқиш ёки иш визаси, МДҲ мамлакатлари учун миграция карточкаси, вақтинча яшашга рухсатнома, паспортдаги тегишли қайдлар, маълумотномалар ва шу кабилар);

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи ота-оналардан бирининг ёки бошқа қонуний вакилнинг нотариал тасдиқланган розилиги (агар 16 ёшга тўлмаган шахс вақтинчалик консуллик рўйхатида ота-оналардан бири билан турган бўлса);

ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;

нобиометрик паспорт, биометрик паспорт ва/ёки хорижга чиқиш биометрик паспортининг йўқолганлиги тўғрисидаги бўлиб турган мамлакат ваколатли органларининг маълумотномаси (паспорт йўқолганда);

ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўланганлиги тўғрисида квитанция (Низомнинг 18-б.).

Прочитано: 1900 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика