Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 21 / Жавоб берамиз

Ҳисобварақ-фактура тақдим этилмайди

 

Уюшмамиз (ННТ) аъзолари аъзолик бадалларини тўлайдилар, шунингдек уюшмани ривожлантириш учун ҳамкорлик ва ҳомийлик кўмагини кўрсатадилар. Айрим аъзолар ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришни ёки ҳисобварақ-фактурани ёзиб бермаслик учун асос бўладиган норматив ҳужжатни тақдим этишни сўрайдилар.

Аъзолик бадаллари, ҳамкорлик ва ҳомийлик кўмаги келиб тушганда ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш лозимми? 

 

– Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт (СК 47-м. 1-қ.). Яъни ушбу ҳужжат тадбиркорлик фаолиятини юритишда расмийлаштирилади.

Товарларга бўлган мулк ҳуқуқини ҳақ олиш асосида ўтказиш ёки ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш, шу жумладан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятларини бажармаганда гаровга қўйилган товарларни айирбошлаш ва ўтказиш товарларни ёки хизматларни реализация қилиш деб эътироф этилади (СК 46-м. 1-қ.).

Нодавлат нотижорат ташкилоти даромад олиш мақсадига эга бўлмайди ҳамда даромадларни ёки мол-мулкни иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайди (СК 58-м.). ННТнинг аъзолик бадаллари, ҳамкорлик ва ҳомийлик кўмагини олиши товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди. Булар ННТларни таъминлаш ва уларнинг уставда белгиланган фаолиятини юритишга йўналтирилган бошқа юридик ва (ёки) жисмоний шахслардан келиб тушган мақсадли фойдаланиладиган тушумлар ҳисобланади (СК 48-м. 5-қ.). Уларга ҳисобварақ-фактура ёзиб берилмайди.

 

Азизахон Тошхўжаева,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 318 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика