Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 18 / Биз яшайдиган уй

Квартира харид қилдингизми – шартнома тузинг

 

Квартирани сотиб олганидан кейин истеъмолчи қайси муддат оралиғида иссиқлик энергиясини етказиб берувчи билан шартнома тузиши лозим бўлади?

 

– Янги мулкдор кўчмас мулкнинг олди-сотди битими давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 30 кун муддатда шартнома тузиши шарт.

Кўчмас мулкнинг олди-сотди битими давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан етказиб берувчига янги мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, янги доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили, нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва умумий (турар жой) майдони, мобиль телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотни юборади. Бунда етказиб берувчи маълумот тушгандан кейин бир ой муддатда мулкдор билан иссиқлик таъминоти шартномаси тузилишини таъминлаши шарт (Қоидаларнинг 108-б., 15.07.2014 йилдаги 194-ВМҚга 1-илова).

Уй-жой мулкдори ўзгарганда олдинги мулкдор бу ҳақда етказиб берувчига чиқиб кетишидан 7 кун олдин маълум қилишга мажбур, чиқиб кетгандан кейин тамғалар ва ҳисобга олиш асбобининг сақланиши учун жавобгарлик янги мулкдорга юкланади. Олдинги мулкдор хона янги мулкдорга берилгунга қадар иссиқлик таъминотининг истеъмол қилинган хизматлари учун қарзларни тўлиқ тўлаши шарт (Қоидаларнинг 106-б.).

Прочитано: 92 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика