Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 18 / Биз яшайдиган уй

Hududgazta’minot инспекторлар билан хайрлашди

 

«Hududgazta’minot» АЖ илгари истеъмолчиларнинг газни ҳисоблаш қурилмаларидан кўрсаткичларни йиғиш билан шуғулланувчи инспектор лавозимини қисқартирди. Газ ҳисоблагич кўрсаткичларини узатиш онлайн режимга ўтказилмоқда, дея хабар беради идоранинг матбуот хизмати.

 

Маълумки, 2020 йилда «Hududgazta’minot» АЖ томонидан табиий газни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган бошқарув тизими (ГНҲАТ/АСКУГ) лойиҳасини амалга ошириш бошланди ҳамда унинг доирасида истеъмолчиларнинг барча тоифалари учун истеъмол қилинган табиий газ учун кўрсаткичларни реал вақт режимида марказга узатувчи «ақлли» газ ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда.

«Ақлли» ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари жадал давом этаётир. Бу табиий газ истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни «BillingGaz» тизимига киритишда инсон омилини қисқартиришга имкон беради.

Айни вақтда газни ҳисобга олиш қурилмалари истеъмол кўрсаткичи ва дебиторлик қарзи юқори бўлган ҳамда газ тақсимлаш тармоқларини модернизация қилиш зарурати мавжуд бўлган 77 та шаҳар/туманларга ўрнатилмоқда.

Ҳозирда ГНҲАТ лойиҳасини амалга ошириш Тошкент вилоятининг Тошкент, Зангиота ва Қибрай туманларида, Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида, Навоий вилоятининг Кармана туманида тўлиқ якунланди. Бутун мамлакат бўйлаб 991 мингдан зиёд янги «ақлли» газ ҳисоблагичлар ўрнатиб бўлинди ва уларда қайд этилаётган маълумотлар автоматик равишда «BillingGaz» тизимига юборилмоқда.

«Hududgazta’minot» АЖ «сотувчи ва харидор» муносабатларидаги янги шартларга мувофиқ ҳамда абонент ва табиий газ етказиб берувчиси ўртасидаги амалдаги келишувга биноан, истеъмол қилинган «зангори ёқилғи» учун тўловларни ҳар ойнинг 10-кунигача амалга ошириш кераклигини эслатади. Етказиб берилган табиий газ учун тўлов шартномада белгиланган муддатларда, ўз вақтида тўланмаган тақдирда, истеъмолчи етказиб берувчига газ етказиб бериш шартномасига мувофиқ, тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган ҳолда, пеня тўлайди.

Фурсатдан фойдаланиб, «Hududgazta’minot» АЖ истеъмолчилардан хонадонларига ўзларини газ таъминоти ташкилотларининг инспектори сифатида таништириб келган шахслар билан алоқага киришмасликларини ва уларни ГНҲАТ тизимига уланмаган газ ҳисоблагичларидаги кўрсаткичларни тақдим этмасликни, шунингдек, тўловларни мобиль телефон орқали электрон тизимлар ёки банк кассаларига мурожаат қилган ҳолда амалга оширишларини сўрайди. Яқин кунларда истеъмолчилар ГНҲАТ тизимига уланмаган, истеъмолдаги газ ҳисоблагичларининг кўрсаткичларини юборишлари учун махсус телеграм бот ҳамда илова ҳам ишга туширилади.

«Hududgazta’minot» АЖнинг матбуот хизмати барча савол ва таклифлар юзасидан 11-04, (71) 2000804, (71) 2021104 телефон рақамлари орқали ёки «Facebook» ижтимоий тармоғидаги «Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари» гуруҳига мурожаат этиш мумкинлигини эслатади.

Прочитано: 100 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика