Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 18 / Биз яшайдиган уй

Ертўла, бизнес, ҳуқуқлар

 

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг раҳбари билан биргаликда кўп қаватли уйларнинг ертўлаларини инвентаризациядан ўтказиш ҳамда уларни тикув цехлари, пойабзал ва маиший техникани таъмирлаш, компьютер хизматларини кўрсатишни ташкил этиш учун ажратишни бошлаш топширилди. Бир ой муддатда мазкур ертўлалардан фойдаланишдаги чекловларни қисқартиришга доир ҳужжат қабул қилиниши керак.

 

Ижтимоий тармоқларда бир зумда шов-шув бўлган ушбу хабар мазкур ҳаракатларнинг эҳтимолий оқибатларини тушуниб етганларни ёқа ушлашга мажбур қилди. Ертўлалар кўп квартирали уйларда жой мулкдорлари умумий мол-мулкининг бир қисми, уларнинг умумий улушдаги мулки ҳисобланади. Бу мол-мулкдан мулкдорлар эмас, ҳокимлар фойдаланишни бошласа нималар бўлади. Бу худди бегона шахслар квартирангизга кириб олиб, қизғин фаолиятни бошлаб юборишига ўхшайди.

Умумий мол-мулкнинг алоҳида қисмларини ижарага ва фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарор ҳокимлар томонидан эмас, балки умумий йиғилишда жойлар мулкдорлари томонидан қабул қилинади. Ертўлалардан фойдаланиш йўлидаги чекловларни қисқартириш – анчайин мунозарали масала. Амалдаги қонун ҳужжатларида ертўлалардан фойдаланишнинг тартиби белгиланган. Чеклов бериш ёки уни рад этишга фақатгина белгиланган тартиб бузилганда йўл қўйилади. Назарда тутилаётган чекловларни қисқартириш мулкдорларнинг умумий мол-мулкига дахл қилиш эмасми ахир?

Бу борадаги илк шабадалар ўтган йили эса бошлаган эди, ўшанда ҳокимиятлардан вакиллар пойтахтнинг кўп квартирали уйларидаги ертўлаларга алоҳида эътибор бера бошлади, уларнинг ҳолати ҳақида маълумотлар тўплашди. Ширкат раҳбарлари хавотирга тушишди: қайси жин урдики, бегона шахслар уларнинг умумий мол-мулки билан қизиқиб қолишди. Ширкатдагиларнинг бу ажабланишларига шаҳар ҳокимияти ертўлаларни тадбиркорларга вақтинчалик ижарага бериш борасида ўрганиб чиқиш топшириғини берганлигини айтишган. Бу ишлар банд бўлмаганларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётганини айтишган. Ишсизларни ишга жойлаштириш ва бизнесни ривожлантириш – муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифа. Лекин бу вазифа хусусий мулк ҳуқуқини бузиш ҳисобига амалга оширилмаслиги керак-да.

Кўп квартирали уйлардаги ертўлалар кичик бизнес учун ҳар доим жозибадор бўлиб келган. Лекин уларни ижарага беришда доим ҳам белгиланган тартибларга риоя қилинавермаган. УМШларнинг кўплаб раҳбарлари турли йилларда берилган ҳокимларнинг рухсатномалари асосида ижарага олувчиларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан ҳалигача низолашиб юрган ҳоллар учрайди.

Яна бир жиддий масала: бу ишларга умумий мол-мулкнинг эгалари қандай муносабат билдиришар экан? ККУ бошқарув органлари мулкдорлар билан келишган ҳолда ертўлаларни ижарага бериб, бунинг ортидан умумий мол-мулкни сақлаб туриш учун қўшимча маблағлар ишлашади. Одатда бундай ҳаракатлар муайян вазиятларда қонун ҳужжатларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади. Аксарият вазиятларда эса ертўлалар – бу техник жойлар ҳисобланиб, бу ерларда уй ичи муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, электр, сантехника жиҳозлари ўрнатилган бўлади. Баъзи ертўлаларда кўп квартирали уйларни иссиқ сув ва иситиш тизими билан таъминлайдиган иссиқлик трассалари, беркитиш арматурасига эга бўлган иссиқлик қувватини ҳисобга олиш шохобчалари ўтган бўлади. Булар ҳам мулкдорларнинг умумий мол-мулки ҳисобланади. Бундай жойларни ижарага бериш – ижарачилар учун ҳам, мулкдорлар учун ҳам хавфсизликка таҳдиддир.

Кўпинча ертўлаларни ижарага берганда уй ичида жойлашган коммуникацияларга ўтиш қийинлашиб қолади. Умумий уй тармоқлари аварияга учраганда, агар бу жойлар ижарага олинган бўлса, ширкатлар, БК ёки авария хизматларининг тунги вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида у ерга кириши қийинлашади. Хусусий мулк ҳуқуқига риоя қилиш ва оқилона ёндашув бу борада асосий дастуриламал бўлишига умид қиламиз.

Прочитано: 436 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика