Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 16 / Жавоб берамиз

Бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди

 

Товарларнинг келиб чиқиш сертификатини расмийлаштириш бўйича хизматларни етказиб берувчи корхонамизга ҳисобварақ-фактурани «Тўловсиз» қайди билан тақдим этади. Харид қилинган товарлар (хизматлар) электрон реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига ­4-илова) ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда хизматлар қиймати суммаси ва ҚҚС суммаси акс эттирилади ва, тегишинча, биз кирувчи ҚҚСни ҳисобга оламиз. Бу тўлов тўланмаган хизматлар суммаси бўлганлиги сабабли, тегишинча, кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилиши лозим.

Мазкур ҳолатда ҳар сафар бундай ҳисобварақ-фактура олинганда аввал ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши ва ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0607-сатрида акс эттирилиши лозимми? 

 

Йўқ, сизнинг вазиятда мажбуриятлар ҳисобдан чиқарилиши муносабати билан ҚҚСга тузатиш киритилмайди. Бинобарин, ушбу суммалар Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига 3-«Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ҳисоб-китоби» иловасининг 0607-сатрида акс эттирилмайди (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Сиз вазиятни нотўғри тушуняпсиз.

Хизматларни етказиб берувчи корхонангизга хизматларни реализация қилганлиги учун ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоидага кўра, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади (СК 47-м. 1, 2-қ.).

Хизматларни етказиб берувчи корхонангизга текин хизматлар кўрсатади. Хизматларни реализация қилиш бўйича айланма хизматларни текин кўрсатиш  деб эътироф этилади ва унга ҚҚС солинади. ЭҲФ хизматлар қиймати кўрсатилган ҳолда, ҚҚС ставкалари ва суммаси қайд этилиб тақдим қилинади. Хизматлар текин кўрсатилганлиги сабабли якуний сатрда «Тўловсиз» ёзуви қайд этилади, ЭҲФ ҳолатида «Тўловсиз» тури бўйича ЭҲФ танланади (СК 239-м. 2-қ. 2-б.; Низомнинг 15, 52-б., ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова).

Хизматлар етказиб берувчиси ўзининг харажатлари ҳисобидан ЭҲФда кўрсатилган ҚҚСни тўлайди. Сизнинг корхонангизда ЭҲФ ҚҚС ҳисоб-китобига 4-«Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактуралар ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри» иловасида автоматик тарзда акс эттирилади. Бироқ сиз ушбу ҚҚСни ҳисобга олишингиз мумкин эмас, сабаби хизматлар текин олинган ва ҚҚС тўланмаган (тўланиши лозим эмас) (СК 267-м. 1-қ. 6-б.). Сиз етказиб бериш қийматини (ҚҚСсиз) ва ҚҚС суммасини Реестрининг 8 ва 9-графаларида акс эттиришингиз лозим. Сўнгра ушбу суммалар ҳисобга олинмайди.

Корхонангиз бухгалтерия ҳисобида текин олинган хизматлар бўйича қарздорликни акс эттирмайди ва мажбуриятларни ҳисобдан чиқармайди. Сизда фақат солиқ солиш мақсадларида хизматлар текин олинганидан даромад юзага келади, ушбу даромад фойда солиғи бўйича солиқ базасини ҳисоблашда ялпи даромадга киритилади. Даромад миқдорини хизматлар етказиб берувчисидан олинган ЭҲФ бўйича ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қийматига тенг миқдорда кўрсатинг (СК 297-м. 3-қ. 10-б., 299-м. 3-қ. 1-б.). Бухгалтерия ҳисобида ҳам мазкур даромад акс эттирилмайди.

Прочитано: 306 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика