Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 16 / Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон ва БМТ: гиёҳвандликка қарши биргаликда курашиб...

 

2021 йил 14 апрель куни пойтахтимизда Ўзбекистон ҳукумати томонидан БМТнинг Гиёҳванд моддалар бўйича комиссиясининг 64-сессияси доирасида «Гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашда Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти гиёҳвандлик воситалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик: ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Ўткиржон Қодиров ва Қўмитанинг масъул ходимлари иштирок этди.

Таъкидланганидек, 2017 йил 18–20 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат ­Мирзиёев бошчилигидаги расмий делегациянинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим воқеа бўлди. Айниқса, бу БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга асос яратди.

Шунингдек, Президентимизнинг БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясидаги иштироки ҳамда БМТ Бош котиби билан бўлиб ўтган учрашуви халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистонни ривожлантиришнинг янги стратегияси юзасидан қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва унинг тузилмалари билан муносабатларини янада мустаҳкамлаш бўйича келишувининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш учун 2020 йил июнь ойида Нью-Йоркда Ҳаракатлар режаси («Йўл харитаси») қабул қилинган.

Ушбу ҳужжат 17 йўналишни, хусусан, давлат раҳбарининг ташқи сиёсий ташаббусларини, барқарор ривожланишга қаратилган таклифларни илгари суриш ва амалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларни, шунингдек, дунёда барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш ва эришиш бўйича ғояларни ўз ичига олади.

«Йўл харитаси»да режалаштирилган тадбирлар билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг БМТ Бош ассамблеясининг «Марказий Осиё – гиёҳвандликка қарши» резолюциясини илгари суриш, шунингдек, Ўзбекистоннинг БМТ Гиёҳванд моддалар бўйича комиссияси аъзоси мақомини олиши ҳам кўзда тутилган.

Тадбирда нафақат Ўзбекистон, балки минтақа ва бутун дунё учун ҳам жиддий хавф туғдирадиган гиёҳвандлик муаммоларининг замонавий долзарб масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 

Республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи турли идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 2020 йилда 280,2 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди. Жорий йилнинг 1-чорагида бу кўрсаткич 56,1 кг ни ташкил қилди.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 430 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика