Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 11 / Кадрлар бўлими

Янги шартнома тузинг

 

2018 йилда корхонага номуайян муддатга лойиҳа менежери лавозимига ходим ишга қабул қилинди. 2020 йилнинг августида у 2021 йилнинг 5 январига қадар вақтинча бош директор лавозимига ўтказилди.

Муассисларнинг 4.01.2021 йилдаги умумий йиғилиши қарорига асосан уни доимий бош директор лавозимига ўтказишди. Бироқ номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси муайян муддатга қайта тузилиши мумкин эмас (МК 75-м. 3-қ.).

Меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган ходимни доимий муддатли ишга ўтказиш қандай расмийлаштирилади?

 

 

– Саволда меҳнатга оид қонун ҳужжатининг нормаси нотўғри талқин қилинган (МК 75-м. 3-қ.). Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз муайян муддатга қайта тузилиши мумкин эмас.

Шу тариқа, ходимни меҳнат шартномасини муайян муддатга тузишни назарда тутувчи бош директор лавозимига ўтказиш чоғида унга ўзи розилик билдирадиган шартлар тушунтирилиши керак. Ана шу ҳолдагина уни бошқа ишга ўтказиш мумкин бўлади.

Шу билан бирга ходим билан «лойиҳа менежери» лавозими бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиб, «бош директор» лавозими бўйича янги муддатли меҳнат шартномасини тузса ҳам бўлади.

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 147 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика