Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 11 / Кадрлар бўлими

Сана дам олиш кунига тўғри келганда…

 

Корхонада директорни 31 январдан эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш ва 1 февралдан янги директорни ишга тайинлаш тўғрисидаги буйруқларни чиқариш зарур. Лекин 2021 йилнинг 31 январи якшанбага тўғри келди.

Сана дам олиш кунига тўғри келган тақдирда, директорни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни қайси санадан чиқариш керак бўлади? Ушбу буйруқни ким имзолайди?

 

 

– Корхона директори билан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши муносабати билан буйруқ чиқариш лозим бўлади, унда ходимнинг охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади (МК 107-м.).

Келтирилган вазиятда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқда қуйидагилар кўрсатилади: «Директор ________________________ билан 2021 йил 29 январдан (ёки 6 кунлик иш ҳафтаси бўлган тақдирда «2021 йилнинг 30 январидан») меҳнат шартномаси бекор қилинсин».

Буйруқда «бошлаб» деган сўзни қўллаш тавсия этилмайди, сабаби бу ҳолда шартнома айнан кўрсатилган санадан бошлаб амал қилмаслиги тушунилади, ваҳоланки, охирги иш куни бўлиб ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган айнан кўрсатилган санадан олдинги кун ҳисобланади ва бу Меҳнат кодекси талабларига зид келади.

Корхонанинг янги директорини ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда у ишни бошлайдиган сана кўрсатилади. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда ҳам унинг биринчи иш кунини кўрсатиш лозим: «__________________________ (директорнинг Ф.И.Ш.) 2021 йил 1 февралдан _______________________га (ташкилотнинг номи) директор лавозимига ишга қабул қилинсин».

Меҳнат шартномаларини бекор қилиш ва тузиш ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилади ва буйруқ билан расмийлаштирилади (МК 82, 107-моддалари). Шунинг учун янги директор билан буйруқ ва меҳнат шартномаларини расмийлаштираётганда имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг имзоси зарурдир, бу корхонанинг уставида ҳам кўрсатилган бўлади. Масалан, бу ўринда муассислар умумий йиғилиши раисининг имзоси ҳам бўлиши мумкин.

Прочитано: 377 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика