Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 11 / Кадрлар бўлими

Дастлабки синовни белгилашда иш берувчининг ТОП-5 хатоси

 

Ишга қабул қилишда дастлабки синов иш берувчига ходим ўзига топширилган ишга лаёқатлилигини текшириш, шунингдек натижа қониқарсиз бўлганда уни соддалаштирилган тартибда ишдан бўшатиш имконини беради (МК 87-м.). Бунда дастлабки синов нафақат шартлашилиши, балки у тўғри расмийлаштирилиши лозим.

Дастлабки синов белгилашда иш берувчининг энг кенг тарқалган хатолари ҳақида «Normа» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова гапириб берди.

 

 

1-хато. Иш берувчи шахсни дастлабки синовга меҳнат шартномаси тузмаган ҳолда қабул қилади

Дастлабки синов тўғрисидаги шарт меҳнат шартномасида шартлашилиши керак. Бироқ ҳатто шахс ишга тегишли расмийлаштиришсиз қабул қилинган тақдирда ҳам бу иш берувчини ҳеч қандай тарзда «қутқармайди». Ахир ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган ҳисобланади. Ва ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган ходим оқибатда дастлабки синов шарти билан меҳнат шартномасини имзолашни рад этишга ҳақли. Бу ҳолда иш берувчи дастлабки синов тўғрисида шартлашилмаган ҳолда меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлади (МК 82-м. 6-қ., 84-м. 2-қ.).

 

2-хато. Дастлабки синов тўғрисида шарт фақат буйруқда ёзилади

Дастлабки синов мавжудлигини тасдиқловчи асосий ҳужжат бу – меҳнат шартномаси. Айнан у ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос ҳисобланади. Буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла мувофиқ равишда чиқарилади. Шу боис, агар дастлабки синов тўғрисидаги шарт фақат буйруқда мавжуд бўлса ва меҳнат шартномасида мавжуд бўлмаса, ходим синовсиз қабул қилинган ҳисобланади (МК 82-м. 1, 4-қ., 84-м. 2-қ.).

 

3-хато. Ходимни дастлабки синовга иш ҳақисиз ва рағбатлантириш хусусиятига эга қўшимча тўловларсиз қабул қиладилар

Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади. Иш берувчи ходимга бажарган иши учун ҳақни тўлаши шарт (МК 86-м. 1-қ., 154-м.).

Синов муддатида меҳнатга ҳақ тўлаш мазкур лавозим, касб, мутахассислик бўйича ходимлар учун белгиланган шартларга мувофиқ амалга оширилади. Бундан ташқари, компаниянинг меҳнатга ҳақ тўлаш тизими билан белгиланган иш ҳақи, мукофотлар, устамалар даражасини пасайтириш мумкин эмас.

 

4-хато. Дастлабки синов белгилаш тақиқланган ходимлар тоифаси ҳисобга олинмайди

Дастлабки синовни барчага қаторасига белгилаш мумкин эмас. Айтиш мумкинки, ходимларнинг қуйидаги тоифаларининг омади келган, улар синовсиз ишга қабул қилинадилар:

ҳомиладор аёллар;

3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;

корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан 3 йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда;

6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузиладиган ходимлар (МК 84-м. 3-қ.).

 

5-хато. Бошқа ишга ўтказишда синов муддати белгилайдилар

Дастлабки синов фақат меҳнат шартномаси тузишда белгиланади. Меҳнат шартномасини ўзгартиришда, ҳатто ходим бунга рози бўлган тақдирда ҳам синовни расмийлаштириш мумкин эмас:

бошқа ишга ўтказишда;

меҳнат шартлари ўзгартирилганда;

иш жойи ўзгартирилганда.

Тегишинча, синов муддати, масалан, унга лаёқатлилигини текшириш учун анча юқори лавозимга ёки анча юқори ҳақ тўланадиган ишга ўтказилаётган ходимга белгиланиши мумкин эмас.

Прочитано: 128 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика