Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 11 / Кадрлар бўлими

Ички ўриндошликнинг ўзига хос жиҳатлари

 

Компанияда техник хавфсизлик (ТХ)  ва меҳнат муҳофазаси (ММ) муҳандиси ўриндошликда ишлайди. Уни асосий ходим сифатида тўлиқ ставкага ишга олиш, шунингдек унинг зиммасига транспорт бўлимининг етакчи менежери мажбуриятини юклаш режалаштириляпти.

Унинг зиммасига қўшимча вазифаларни юклаш мумкинми?

 

– ТХ ва ММ муҳандиси учун бўш турган «транспорт бўлими етакчи менежери» лавозими бўйича ички ўриндошлик қонун ҳужжатларига зид бўлмайди.

Ходим томонидан ўзининг асосий иши билан бир қаторда айни шу ташкилотда асосий касб ва лавозим бўйича иш вақти давомида бошқа касб ва лавозимдаги қўшимча ишни бажариш ички ўриндошлик ҳисобланади (МК 160-м.; ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 20–26-б.).

Ички ўриндошлик тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда касбларни реал даражада бирга олиб боришга амал қилиш тавсия этилади, бунда иш ва унинг бажарилиш сифатига зиён етмаслиги лозим.

Савол мазмунидан келиб чиқиб,  қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

1) ўриндош ходим асосий иш жойи бўйича тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиши;

2) иш берувчи ходимни компаниядаги асосий иш жойига қуйидаги 2 та вариантнинг бири бўйича расмийлаштириши керак:

ходим билан ўриндошлик бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш ва асосий иш жойи бўйича бир йўла бўш лавозим бўйича мажбуриятларни олиб бориш юзасидан янги меҳнат шартномасини тузиш ва қўшимча иш ҳажми учун қўшимча тўлов тўлаш;

ходим билан бўш лавозим бўйича мажбуриятларни бир йўла бажариш ва қўшимча иш ҳажми учун қўшимча тўлов тўлаш назарда тутилган қўшимча битимни тузиб, уни асосий ишига ўтказиш.

Меҳнат шартномаси ёки қўшимча битим тузилганидан кейин буйруқ чиқарилади.

Қўшимча иш вақтинчалик тусга эга бўлса (вақтинча ишдан бўлмаган ходимнинг ўрнига ишлаш), ушбу мажбуриятларни фақат ходимнинг розилиги билан қўшимча буйруқ чиқариш орқали расмийлаштириш мумкин.

Асосий иш жойида ўриндошлик асосида ишлашга йўл қўйилади.

Ходимнинг асосий иш жойи ҳисобланган ташкилотда фақат асосий ишидан бўш бўлган вақтда ва алоҳида меҳнат шартномаси тузилган ҳолда вақтинча бўлмаган ходимнинг ишини  бажаришда ёки бўш лавозимдаги ишни бажаришда ўриндошлик асосида ишлашга йўл қўйилади. Бунда ходимга 2 та табель рақами берилади, иш вақти ҳисоби алоҳида юритилади (Низомнинг 5, 7-б.).

Ўриндошлик асосида ишлашни расмийлаштиришда ходимларнинг айрим тоифалари учун белгиланган тақиқларга амал қилиш лозим (Низомнинг 4-б.).

Прочитано: 556 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика