Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 11 / Кадрлар бўлими

Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси: кимга қанча тўланади

 

Ташкилотда 3 нафар фарзандга эга ходим ишлайди, улардан каттаси – коллежнинг 17 ёшли ўқувчиси, кичиклари эса – мактабнинг бошланғич синфлар ўқувчилари. Унга «касаллик варақаси» учун қандай миқдорда ҳақ тўлашимиз керак? Ходимнинг таъкидлашича, у нафақани иш ҳақининг 100%и миқдорида олишга ҳақли.

 

Саволга «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова жавоб берди:

 

– Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш тартибини Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом белгилайди (АВ рақами 1136, 8.05.2002 й.). Нафақа, агар уни олиш ҳуқуқи иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда (синов даври ҳамда ишдан бўшатилган кунни ҳам қўшиб) пайдо бўлса қуйидаги ҳолларда берилади:

вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);

санаторий-курортларда даволанганда;

касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;

карантинда;

сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;

меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда (Низом 9-б.).

Нафақани тайинлаш учун асос – белгиланган тартибда берилган касаллик варақаси (Низом 10-б.).

Нафақа миқдори ходимларнинг тоифаси ва/ёки умумий иш стажига боғлиқ ҳолда фарқланади.

Ходимлар тоифаси


Умумий иш стажига боғлиқ ҳолда нафақа миқдори


Иш ҳақининг 100%и


Иш ҳақининг 80%и


Иш ҳақининг 60%и


Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, СПИД, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимлар


8 йил ва ундан ортиқ


5 йилдан 8 йилгача


5 йилгача


21 ёшга етмаган чин (сағир) етимлар




Иш стажидан қатъи назар




Ишлаётган 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари


Иш стажидан қатъи назар






Байналминал жангчилар ва уларга тенглаштирилган шахслар






Қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган 3 ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимлар






Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимлар






Чернобиль АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга;






Меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимлар






Қолган ходимлар




8 йил ва ундан ортиқ


8 йилгача


 

Тегишинча, кўриб чиқилаётган мисолда ходим ҳақиқатан нафақани иш ҳақининг 100%и миқдорида олишга ҳақли, сабаби унинг икки нафар фарзанди 16 ёшдан ошмаган, энг каттаси 16 ёшга тўлган бўлсада, бироқ ўқувчи ҳисобланади. Катта фарзанди 18 ёшга тўлгач, нафақа ходимга унинг умумий иш стажидан келиб чиқиб тўланади – иш ҳақининг 60%и ёки 80%и миқдорида.

 

Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўламаслик БҲМнинг 10 бараваридан БҲМнинг 15 бараваригача жарима солиш билан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин (МЖтК 49-3-м.)

Прочитано: 1010 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика