Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 10 / Божхона

Парфюмерия товарлари ҳам кетди, тиббиёт буюмлари ҳам…

 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосланиб, ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Бахт шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида олдиндан тезкор кузатувга олинган Х.Ш. бошқарувидаги «Нексия-3» авто­транспорт воситаси ҳамда фуқаро М.Б. бошқарувидаги «Hyundai porter2» юк автотранспорт воситаси Бахт шаҳрида жойлашган бозор автотураргоҳига келиб тўхтаган вақтда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Маълум бўлишича, «шоввозлар» хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган 103 та қоғоз коробкаларга жойлаштирилган тахминий қиймати 106,8 млн сўмлик 2 136 комплект парфюмерия товарлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Бошқа ҳолатда Сирдарё тумани ҳудудида тезкор кузатувга олинган С.О. бошқарувидаги «Дамас» автомашинаси ЙПХ масканида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда унда йўловчи сифатида кетаётган А.К.га тегишли бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган, тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган тахминий қиймати 116,5 млн сўмлик 1 350 дона тиббиёт буюмлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.

Прочитано: 504 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика