Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 10 / Божхона

Божхона маликалари

 

Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб ярми – 17 миллиони хотин-қизлардир. Уларнинг манфаатларини таъминлаш, жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналиши.

 

Охирги тўрт йилда бу борада 2 та қонун, Президентнинг 6 та фармон ва қарори қабул қилинди. Биринчи марта Сенатда Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари бўйича қўмита ташкил этилди.

Бизнинг Сирдарё вилояти божхона бошқармамиз сафларида ҳам хотин-қизларнинг борлиги қалбимизда фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотади.

Ирина Бережная Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида таваллуд топган. 1975 йилда Сирдарё давлат педагогика институти рус тили ва адабиёти факультетини тамомлаган. У дастлаб Гулистон шаҳар ҳокимиятида йўриқчи, кейинчалик вилоят халқ назорати қўмитасининг Умумий бўлимида етакчилик қилди.

Ирина Александровна 1994 йилдан бери божхона тизимида юксак масъулиятни ҳис этган ҳолда фаолият кўрсатиб келмоқда. Ишни оддий мутахассисликдан бошлаб, котибият бошлиғи лавозимидан ташкилий-назорат бўлими бош инспектори даражасигача етди. Божхона хизмати подполковниги, 2 нафар фарзанднинг онаси ва 4 нафар неваранинг бувиси И.Бережная пенсияда бўлишига қарамай, ҳамон сафимизда ҳормай-толмай ўз вазифасини чуқур масъулият билан бажариб келмоқда. Бундан ташқари бу аёл Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошланғич ташкилотининг раиси лавозимида ҳам хизмат қилмоқда.

Вилоят божхона бошқармасининг биринчи раҳбарларидан бўлган Эрминжон Асқаровнинг фарзанди, божхона хизмати майори Санобархон Абдураззоқова падари бузрукворининг изидан бориб, божхона тизимида хизмат қилиб, ёш авлодни тарбиялаш ва божхона органлари самарадорлигини ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Табиатга ажиб фусункорлик, уйғониш, янгиланиш олиб келган баҳор байрамларга бой фасл. Ана шу фараҳбахш кунларда мамлакатимиз иқтисодий сарҳадларини мардларча қўриқлаётган опа-сингилларимизга, бувижонларимизга алоҳида эҳтиром кўрсатилган ҳолда катта тантана билан нишонланади. Божхона бошқармаси маликалари Ирина Бережная, Санобар Абдураззоқова ва улар қаторида барча аёлларни қутлуғ байрам билан жамоамиз номидан самимий муборакбод этиб, уларга соғлик-омонлик, бардамлик, оилавий хотиржамлик, эзгу ният билан амалга ошираётган ишларида улкан ютуқлар тилаб қоламиз.

Прочитано: 363 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика