Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 10 / Солиқ солиш

Асосийси – фойдаланишга улгуриш

 

Президентнинг 1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарорининг 8-бандида шундай дейилган: «2022 йил 1 январгача: а) аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатадиган (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) хусусий тиббиёт муассасалари… бўшайдиган маблағларни хусусий тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий, муҳандислик-техник ускуналар билан жиҳозлаш ва уларга сервис-техник хизмат кўрсатиш, тиббиёт мақсадлари учун… мақсадли йўналтирган ҳолда, барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилсин».

Ушбу мақсадли маблағларни 5 йил мобайнида жамлаб асбоб-ускуналар сотиб олса бўладими ёки уларни 5 йил давомида ҳар йили сарфлаш керакми? 

 

– 2022 йил 1 январгача аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатадиган (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) хусусий тиббиёт муассасалари, жумладан, хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасалари тиббий хизматлар қисмида, бўшайдиган маблағларни хусусий тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий, муҳандислик-техник ускуналар билан жиҳозлаш ва уларга сервис-техник хизмат кўрсатиш, тиббиёт мақсадлари учун эҳтиёт қисмлар, сарфлаш материаллари, инвентарь ва бошқа буюмлар харид қилиш, тиббий хизматлар кўрсатиш учун янги бинолар қуриш, мавжуд бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга мақсадли йўналтирган ҳолда, барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади (1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарорнинг 8-б. «а» кичик б.).

Таъкидлаб ўтамиз, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тасдиқлангандан кейин ҳам ушбу имтиёз белгиланган муддатгача – 2022 йил 1 январга қадар амал қилишда давом этади (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 4-м.).

Солиқ тўловчилар солиқлар бўйича имтиёзлардан уларнинг бутун амал қилиш даври мобайнида фойдаланишга ҳақли. Солиқлар бўйича мақсадли имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшаган ва мазкур имтиёзларнинг амал қилиш даврида фойдаланилмаган маблағлар суммаси берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг бир йил давомида уларни тақдим этишда белгиланган мақсадлар учун йўналтирилиши мумкин. Бунда белгиланган муддатда фойдаланилмаган маблағлар бюджетга ўтказилиши лозим (СК 75-м. 6, 7-қ.). Шундай норма 2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексида ҳам амал қилган (30-м.).

Хулоса: аҳолига пуллик хизматлар кўрсатадиган хусусий тиббиёт ташкилоти қарорда кўрсатилган мақсадларга жамланган солиқ имтиёзлари суммасини қисмларга бўлиб ёки бир йўла сарфлаши мумкин. Асосийси – 2023 йил 1 январга қадар улардан фойдаланишга улгуриш лозим.

 

Эслатиб ўтамиз! Бўшайдиган маблағларни мқсадли вазифаларни бажаришга йўналтириш шарти билан бериладиган солиқ имтиёзларининг бухгалтерия ҳисоби тақдим этиладиган солиқ имтиёзлари турлари бўйича ­8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари» счётида юритилади (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

 

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 343 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика