Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 10 / Солиқ солиш

Гудвиллни ҳисобдан чиқаришда фойда солиғи

 

Корхона мунтазам амортизация ажратмаларини амалга ошириш ўрнига гудвиллнинг жами суммасини битта проводка билан харажатларга ҳисобдан чиқармоқчи бўляпти.

Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами гудвилл суммасини бир йўла ҳисоблаш харажатлари чегириладими? 

 

– Гудвилл – бу номоддий актив. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида гудвиллни харажатларга бир йўла ҳисобдан чиқариш назарда тутилмаган. Гудвилл дастлаб тан олинган пайтдан бошлаб 20 йилдан ошмайдиган хизмат муддати мобайнида (лекин корхонанинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошиб кетмаслиги лозим) амортизация ажратмаларини ҳисоблаш йўли билан ҳисобдан чиқарилади (АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган 7-сон БЎМСнинг 64-б.).

Солиқ кодексида фойдали тарзда фойдаланиш муддатини аниқлаш мумкин бўлмаган номоддий активлар бўйича амортизация нормалари 5 йиллик муддатга белгиланади (СК 307-м. 4-қ.). Яъни бундай НҲҲлар бўйича фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириладиган амортизация нормаси 20%ни ташкил этади.

СКда чегирмалар жумласига киритиш нормалари белгиланган харажатларнинг мазкур нормалар қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган чегирманинг энг юқори суммасидан ортиқ бўлган сумма фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайди (СК 317-м. 22-б.).

Прочитано: 692 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика