Norma.uz

Ҳаммани текширишадими?

 

РФ Савдо-саноат палатасининг Плеханов номидаги РИУ «Инсон капиталини ривожлантириш» базавий кафедраси доценти Людмила Иванова-Швец 2021 йилда россиялик пенсионерларни қандай текширувлар кутаётганлиги ҳақида сўзлаб берди. Унинг айтишича, аввал Ҳисоб палатаси пенсиялар ноқонуний тарзда ортиқча ва ноқонуний тарзда кам тўланаётганлиги юзасидан кўпгина ҳуқуқбузарликларни аниқлаган эди. 

 

Бундан кейин пенсиялар тўғри тўланаётганлиги қатъий текширувдан ўтказилади, бир томондан, фуқаролар муайян миқдорда пенсия тўловларини тўлиқ ололмаяптилар, бошқа томондан эса Пенсия жамғармасида қопланишининг имкони бўлмайдиган харажатлар кўпайиб кетяпти.

Шу тариқа, пенсионерлар қўшимча тўловлар мавжудлиги юзасидан, «шимолий» қўшимча тўловларни олувчилар эса яшаш жойи бўйича текширувдан ўтказилади.

Бундан ташқари, Россияда пенсия олиб, ўзлари бошқа мамлакатда яшайдиганлар текширилади.

Экспертнинг айтишича, қўшимча даромадлар мавжудлиги юзасидан текширув Федерал солиқ хизмати, РПЖ ёки ижтимоий ҳимоя органлари томонидан ўтказилиши мумкин. Мазкур ҳолатда пенсионер қаергадир бориши талаб этилмайди, сабаби ушбу органлар томонидан зарур текширувлар мустақил равишда амалга оширилади.

Яшаш жойини текшириш шимолий минтақаларда оширилган пенсия оладиган ёки ишончнома бўйича бошқа шахслар орқали пенсия тўловларини оладиган пенсионерларга дахл қилади. Мазкур ҳолатда пенсионер маълумотларни тасдиқлаш учун РПЖга мустақил тарзда мурожаат қилиши керак бўлади.

Бошқа мамлакатларда яшайдиган пенсионерлар бир йилда бир марта ўзларининг ҳаёт эканликларини тасдиқлаш учун Россия консуллигига мурожаат қилишлари лозим.

Текширувлар натижасида, шубҳасиз, қўшимча маблағга эҳтиёжи бўлган шахслар ҳамда ноқонуний равишда олинган пулларни жамғармага қайтаришига тўғри келадиганлар аниқланади, бироқ бундан кейин пенсия тўловлари бўйича даъволар ва мурожаатлар сони камаяди.

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради.  

Прочитано: 460 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика