Амаким бир муддат ИИВ тизимида ишлаган. Хизмат вазифасини бажариш чоғида у контузия бўлган. Ногиронлиги бор. Ҳозир у бошқа соҳада ишлайди.
У уруш ногиронларига тенглаштириладиган ҳуқуққа эгами?
– Уруш ногиронларига тенглаштириладиган шахслар рўйхати Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова) 2-иловада белгиланган.
Унга мувофиқ ҳарбий хизматдаги вазифаларини (хизмат вазифаларини) бажариш пайтида яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар, ИИОнинг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар уруш ногиронларига тенглаштирилади.
Ушбу ҳолат ногиронлик бўйича тиббий кўрикни ўтказадиган тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан белгиланади.