Norma.uz

Пенсиянинг жамғариб бориладиган қисми музлатилиш муддати узайтирилди

 

Давлат думаси учинчи ўқишда ҳукумат қонун лойиҳасини қабул қилди, унда пенсиянинг жамғариб бориладиган қисмини музлатишни 2023 йил охирига қадар узайтириш назарда тутилган. Бу Россия Пенсия жамғармасига (РПЖ) федерал бюджет ажратмаларини 2023 йилда 669,3 млрд рублга қисқартиради. 

 

Қонун мажбурий пенсия суғуртасига суғурта бадалларини ҳисобга олиш тартибини узайтиради. 2023 йил охирига қадар суғурта бадали тарифининг индивидуал қисми миқдори (16%) суғурта пенсиясини молиялаштиришга йўналтирилади.

Пенсиянинг жамғариб бориладиган қисми 2002 йилда жорий этилган. РПЖга сўзсиз ўтказиладиган суғурта қисмидан (расмий иш ҳақининг 16%и) фарқли равишда, жамғариб бориладиган қисми (6%) 1967 йилдан кейин туғилган бўлғуси пенсионер нодавлат пенсия жамғармаларидан (НПЖ) бирига йўналтириши мумкин бўлади, назарий жиҳатдан бундай жамғармалар юқорироқ даражадаги даромадлиликни кўрсатиши лозим.

Мазкур қоида амалда ишлашни бошлаши лозим бўлган 2014 йилда РПЖ тақчиллигини қоплаш учун жамғариб бориладиган пенсияга бадаллар биринчи марта музлатилди. Россияликларнинг иш ҳақидан 6% миқдоридаги ажратмалар пенсионерларга тўланган. Иш берувчи томонидан ходим учун Пенсия жамғармасига ўтказиладиган барча бадаллар суғурта қисмига йўналтирилган. Бунда пенсия жамғармалари шакллантирилмаган.

2016 йилда мораторий жорий қилинди, у 2020 йилда якунланиши лозим эди. Бироқ 2018 йилнинг декабрида Россия президенти Владимир Путин уни 2021 йилга қадар узайтирди, бунда 2021 йил ҳам ҳисобга киритилади.

Ҳукуматда тасдиқлашларича, 4 йиллик мораторий давомида Россия бюджети 2 трлн рублни иқтисод қилди, россияликларнинг пенсия жамғармалари миқдори камаймаган. Бироқ Нодавлат пенсия жамғармалари ассоциацияси (НПЖА) ҳисоблашича, жамғариб бориладиган қисми музлатилишидан мамлакат иқтисодиётида анча йўқотишлар бўлди: фақатгина 2017 йилнинг ўзида – 6 трлн рубль.

Таъкидланишича, тадқиқотда 8 та тармоқдан 3 мингдан ортиқ мутахассислар иштирок этган. 23% IT-соҳа ходимлари, 20% қурувчилар ва 22% молиячилар олишни хоҳлаётган пенсия миқдорини ойига 100 минг рублдан ортиқ суммада кўрсатишган.

Сўралганлардан 23% ошпазлар ва официантлар, 21% шифокорлар ва ўқитувчилар, 19% транспорт ва логистика ходимлари бир ойда 40 минг рублдан 50 минг рублгача миқдорда пенсия олиш истагини билдирганлар.

Ишлаб чиқариш банд ходимларда талаблар камроқ миқдорда бўлди – ушбу соҳада ҳар беш нафардан бири кексайганда ойига 30–40 минг рубль олиш истагида эканлигини айтган.

Прочитано: 497 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика