Norma.uz

Ўз муддатида

 

Пенсия олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак? 

 

– Фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин, бунда муддат чекланмайди («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 3-м.).

Бунда пенсия тайинлашнинг белгиланган тартибини ёддан чиқармаслик лозим.

Пенсиялар:

  • ёшга доир пенсия – агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 60 кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия умрбод тайинланади;
  • ногиронлик пенсияси – агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб 60 кун ичида пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, ТМЭК ногиронликни белгилаган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланади. 60 ёшдан ошган эркак ва 55 ёшдан ошган аёл ногиронларга – ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Ана шу ногиронларни қайта тиббий кўрикдан ўтказиш фақат уларнинг аризасига биноан амалга оширилади;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси – пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб, лекин пенсия тайинланиши учун мурожаат этишдан олдинги 6 ойдан ошмаган муддатдан эътиборан тайинланади. Пенсия марҳумнинг оила аъзоси меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланган бутун давр учун, оиланинг: эркаклар – 60 ёшга, аёллар – 55 ёшга тўлган аъзолари учун эса умрбод тайинланади.

Бошқа барча ҳолларда пенсия мурожаат этилган кундан эътиборан тайинланади (Қонуннинг 47-м.).

 

Маълумот учун!

Оила аъзолари, агар улар марҳумнинг тўлиқ БОҚУВИДА БЎЛГАН ёки ундан ЁРДАМ олиб турган бўлсалар, бу ёрдам улар учун доимий ва АСОСИЙ кун кечириш маблағининг МАНБАИ ҳисобланган бўлса, марҳумнинг қарамоғида турган деб ҳисобланадилар.

Прочитано: 250 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика