Карантин бошлангандан буён ишлайдиган пенсионерларга пенсия ПЖ томонидан карточкага (илгари – иш жойи бўйича) тўланаётганлиги сабабли улар ишламайдиган пенсионерлар сингари ҳар ярим йилда ПЖга келиб ўз ҳуқуқларини тасдиқлашлари лозимми?
– Тижорат банкининг филиали орқали пенсия оладиган пенсионер ҳар 6 ойда пенсия тўлайдиган Пенсия жамғармаси бўлимига келиш йўли билан ўзининг пенсия суммасини олиш ҳуқуқини тасдиқлаши зарур (252-сон Низомнинг 158-б.). Бунда пенсионернинг тоифаси (ишлайдиган ёки ишламайдиган) кўрсатилмаган.
Шундай экан, пенсия олишга бўлган ҳуқуқингизни ҳар 6 ойда пенсия тўланадиган Пенсия жамғармаси бўлимида тасдиқлашингиз лозим.
Зафаржон Хўжаев,
«Norma» МЧЖ эксперти.