Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 1 / Биз яшайдиган уй

Экспертиза ва шартномасиз қуриш тақиқланади

 

2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни, шу жумладан якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ҳамда реконструкция қилишда объектнинг лойиҳа ҳужжатларини мажбурий экспертизадан ўтказиш талаб қилинади. Ушбу объектлар устидан Қурилиш вазирлиги қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларининг давлат қурилиш назорати ўрнатилади.  

 

Уй қурувчиларга (жисмоний ва юридик шахсларга) мустақил равишда (хўжалик усулида), қурилиш ташкилоти билан қурилиш пудрати шартномасини тузмасдан икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш тақиқланади.

Аҳоли пунктлари ҳудудларининг функционал зоналарида жойлашган, бундай турдаги қурилиш учун мўлжалланмаган ер участкаларида кўп қаватли кўп квартирали уйларни қуришга йўл қўйилмайди.

Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказмасдан мавжуд бино ва иншоотларнинг, шу жумладан якка тартибдаги уй-жойларнинг, ўзгартирилган лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказмасдан қурилаётган бино ва иншоотларнинг қаватлари сонини кўпайтириш тақиқланади.

Лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий эксперт хулосаси эксперт ташкилоти томонидан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги «Эксперт хулосаларининг ягона реестри»га киритилган тақдирда ҳақиқий деб тан олинади.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 16 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика