Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 1 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

 

 

Жаҳон банки шаффоф бозор иқтисодиётига ўтишни қўллаб-қувватлайди

 

Вазирлар Маҳкамаси «Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни (30.12.2020 йилдаги 816-сон) қабул қилди. 

 

Ҳужжат билан қуйидагилар маълумот учун қабул қилинди:

  • 2020 йил 16 декабрда «Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Жаҳон банки (ЖБ) ўртасида бюджетни қўллаб-қувватлаш бўйича қарз битими ва молиявий битим имзоланган. Улар қуйидаги қарз маблағларини жалб қилишни назарда тутади:
  • Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (ХТТБ) 10,5 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даври билан, $250 млн;
  • Халқаро тараққиёт уюшмасининг (ХТУ) 30 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даври билан:
  • $165 млн миқдоридаги (имтиёзли қарз);
  • $85 млн миқдорида (имтиёзсиз қарз).

ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарзлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

Қарор билан Лойиҳани амалга ошириш доирасида ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадваллари тасдиқланди.

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

  • Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарздан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
  • ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз, хизмат кўрсатганлик ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистоннинг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 31.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.

Прочитано: 450 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика